Сайт находится в тестовом режиме.

Барча корхона, ташкилот, муассаса
раҳбарлари ва тадбиркорлар диққатига!

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

давлат-хусусий шеркичилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича Танлов эълон қилади.

 

Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5 апрелдаги ПҚ-3651 сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Низом талаблари асосида қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  1. Нодавлат мактабгача таълим муассасалари биноларини қуриш учун доимий фойдаланиш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш;
  2. Давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш;
  3. Бут қилинмаган давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки корпусларини узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш;
  4. Ишлаб турган давлат мактабгача таълим муассасалари ҳудудидаги ер участкаларини нодавлат мактабгача таълим муассасалари биноларини қуриш учун доимий фойдаланишга бепул бериш;
  5. Мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш.

Танлов ғолиблари ишчи гуруҳ томонидан аниқланади. Танловда ғолиб бўлган ташаббускорлар қуйидаги имтиёзларга эга бўлади:

  • 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 1 фоизли ставка бўйича кредит олиш;
  • ташкил қилинаётган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг эҳтиёжлари учун ўрнатилган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, асбоб-анжомлар, ўқув қуроллари ва ўйингоҳлар давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битим тузилган кундан бошлаб 2 йил муддатга божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан;
  • давлат-хусусий шерикчиликнинг тегишли шартлари бажарилганда ажратилган буш ер майдони ва бино иншоотлари хусусий шерик тасарруфига қолдирилади.

 

 Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик қуйидаги       ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши талаб этилади:

  • юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки паспортнинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);
  • танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ариза;
  • хусусий шерикнинг соф активлари тўғрисида ахборот, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилишнинг молиявий имкониятини тасдиқловчи лойиҳа қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги бошқа ташкилотнинг кафиллиги;
  • мактабгача таълим муассасаси биносини қуриш (қайта қуриш) учун эскиз лойиҳавий таклиф;
  • мактабгача таълим муассасаси биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар;
  • хусусий шерик томонидан унинг аризаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун давлат шеригининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

 

Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

 

Манзил: Тошкент шахри, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 64-уй.
Телефон: (99871) 255-34-47. Электрон манзил:
tanlov@mdo.uz
Маълумот учун веб саҳифа манзили: www.mdo.uz