Сайт находится в тестовом режиме.
2510/2018 Мактабгача таълим вазирлигининг фактлар текширилишининг аҳамияти ҳақидаги очиқ хати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (МТВ) сўз эркинлигини қўллаб-қувватлайди ва оммавий ахборот воситаларининг атрофдаги воқеаларга нисбатан қарашлари ва нуқтаи назарларини ҳурмат қилади; МТВ томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ташаббусларнинг кенг ёритилаётганлиги учун Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларига ўз миннатдорчилигини билдиради. Ахборотнинг ҳолис тақдим этилиши орқали вазирлик очиқ мулоқотга тайёр эканлигини ва мактабгача таълим муассасаларида (МТМ) мавжуд жиддий муаммоларни ҳал қилишга катта эътибор қаратаётганини билиб олиш мумкин. Журналистлар у ёки бу маълумотни нашрдан олдин текшираётганлари ва ўқувчиларнинг тасдиқланмаган далиллар билан чалғишига йўл қўймаётганлари бизни жуда қувонтирмоқда. Яқинда 433-сонли МТМда содир бўлган овқатдан заҳарланиш ҳолатига нисбатан ОАВларининг тўғри ва ҳолислик билан ёндашганлари бунинг ёрқин мисол бўлди. Яъни кўпчилик ахборот ресурслари ноаниқ рақамларнинг ишлатилишига йўл қўймай, МТВнинг ўзидан ишончли маълуотни олдилар.