Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 16-МТТ директори томонидан 983 млн сўм талон-тарож қилинган

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат  хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти Зангиота туман бўлими ҳамкорлигида Тошкент вилояти Зангиота тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан текширув ўтказилди. 

 

Ўтказилган текширув натижасида мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан 2014-2020 йиллар давомида 37 нафар шахсларни турли лавозимларга расмийлаштириб, улар ҳақиқатда ишламаган бўлсаларда “ўликжон” ходимлар номига 983,5 млн сўм иш ҳақи ҳисобланиб, пластик карталар орқали ноқонуний ҳисобдан чиқарилган.