ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒИСИДА» 2018 ЙИЛ 28 ФЕВРАЛДАГИ ПҚ-3571-СОН ҚАРОРИ)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3571-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 6 март,

180-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 180-сон қарорига
ИЛОВА

Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«9. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида, тарбиячи ёрдамчиларига эса 50 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.»