МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ЎЙИНЛАР, ЎЙИНЧОҚЛАР, МЕБЕЛЬ, ЖИҲОЗЛАР ВА БОШҚА ТЕХНИК ВОСИТАЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ МЕЪЁРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ЎЙИНЛАР, ЎЙИНЧОҚЛАР, МЕБЕЛЬ, ЖИҲОЗЛАР ВА БОШҚА ТЕХНИК ВОСИТАЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ МЕЪЁРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2986]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мактабгача таълим вазири А. ШИН

Тошкент ш.,

2018 йил 7 март,

7-сон

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 7 март,

К-6-сон

Соғликни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 7 март,

14-сон

Молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 7 март,

58-сон

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 7, К-6, 14, 58-сон қарорига
ИЛОВА

Изоҳ:

1 Гуруҳдаги ҳар бир тарбияланувчи учун белгиланади.

2 Ҳар бир гуруҳ учун белгиланади.

3 Махсус, мактабгача таълим муассасаларининг барча гуруҳлари тарбияланувчилари фақат бир қаватли каравотлар билан таъминланади.

4 Гуруҳдаги ҳар икки тарбияланувчи учун 1 (бир) донадан белгиланади.

5 Мактабгача таълим муассасаларида алоҳида жисмоний тарбия хонаси мавжуд бўлса қўшимча жиҳоз билан таъминланади

6 Ёки соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилган замонавий ювиш дезинфекция маҳсулотлари

7 Овқатланиш хонаси алоҳида бўлган мактабгача таълим муассасалар учун.

1. Мактабгача таълим муассасалари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бошқа турдаги зарур жиҳозлар билан ҳам таъминланиши мумкин.

2. Жиҳозлар амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

3. Нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг жиҳозланиши мазкур жиҳозлаш меъёридан кам бўлмаслиги лозим.

Мазкур жиҳозлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ

2018 йил 7 март

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ

2018 йил 7 март


Скачать