​Яшнобод туманидаги ёшлар билан ўтказилган тадбир

Яшнобод туманидаги 45 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган 30 нафар ёш педагоглар учун 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Уч авлод» учрашуви ташкил этилди. Узоқ йиллар мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб борган тажрибали педагог-устозлар билан ёш педагоглар ва бўлажак тарбиячилар давра суҳбати давомида ўзларининг тажрибаларини ёшларга ўргатиб, кўпгина тавсиялар беришди. Мазкур тадбир ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш, кўп йиллик иш стажига эгасамарали меҳнат қилган, болаларга жонини фидо қилганмеҳнат фахрийларининг ибратли ҳаётини ёшларга ўрнак сифатида тушунтириш мақсадида ташкил этилди.

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани.

photo_2020-02-03_15-00-23.jpg photo_2020-02-03_14-41-26.jpg