​Чилонзор туманида 23-МТТда ўтказилган 30 ёшгача бўлган ёш педагогларнинг малакасини мунтазам ошириш мақсадида “Узлуксиз малака ошириш маркази” фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўтказилган тадбир

Чилонзор туманида жойлашган 55 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида 215 нафар 30 ёшгача бўлган тарбиячилар фаолият олиб боради. Тумандаги 23-мактабгача таълим ташкилотида 40 нафар 30 ёшгача бўлган ёш тарбиячилар учун “Узлуксиз малака ошириш маркази” фаолияти йўлга қўйилди.

Марказ ёш педагог ходимларнинг малакасини ошириш, уларни таълим-тарбия жараёнларининг илғор ютуқлари билан узлуксиз таништириб бориш, инновацион педагогик технологиялар асосида Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларининг бажарилишига эришиш, “Илк қадам” давлат ўқув дастурининг амалиётга кенг жорий қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Screenshot_2.jpg Screenshot_3.jpg