Диққат: Танлов савдолари


Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг тегишли харид комиссияси томонидан 2019 йилнинг 6 декабрь куни соат 10:00 да вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг мажлислар залида Навоий вилоятида 2018-2019 йиллар Инвестиция дастурлари доирасида янгидан қурилган ва реконструкция қилинган 29 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун зарур бўлган мебель ва жиҳозлар (офис жиҳозлари, текстиль маҳсулотлари ва бошқа техникалар ҳамда ошхона учун анжомлар, стол, стул, идишларни ювиш ваннаси ва болалар идиш товоқлари)ни етказиб берувчиларнинг эълон қилган нархларини ва тавсифномаларини таққослаш орқали энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан харид қилиш учун танлов савдолари ўтказилади.

Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган етказиб берувчилар зарур тегишли ҳужжатларини жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 18.00 га қадар бошқарманинг тегишли харид комиссиясига тақдим этишлари лозим.

Мурожаат учун манзил ва телефон:

Навоий шаҳри, Шодлик кўчаси 6-уй.

Тел.: (79) 220-14-75, 220-11-30

Бажарди: В.Қодиров

Тел (79) 220-14-75