Ёшлар билан учрашув

Учтепа туманидаги 50 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган 855 нафар педагоглар учун 431- мактабгача таълим ташкилотида 40 нафар ёш педагоглар учун «Жисмоний тарбия машғулотларида инновацион технологиялардан фойдаланиш» мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Ўқув-семинари давомида Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари С.Турғунов 30 ёшгача бўлган ёш педагогларга мастер-класс ташкил этиб берди. Ўқув-амалий семинарида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, уларнинг ўз устида мукаммал ишлашлари учун шарт-шароитлар яратилиб, ҳафтанинг ҳар жума кунлари семинарлар ташкил этиш белгилаб олинди.

Тошкент шаҳри, Учтепа тумани.

Screenshot_6.jpg Screenshot_3.jpg Screenshot_4.jpg Screenshot_5.jpg Screenshot_7.jpg