​Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июльдаги ПҚ-3837 сон “Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора - тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг ижроси юзасидан 2019 йил 22 ноябрь куни Мактабгача таълим вазирлигида жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш томонидан мактабгача таълим тизимида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик фикри ва манфаатларини ҳисобга олиш, фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонун ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш, мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш, болаларни соғлом овқатлантириш тизимида ва ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини янада кучайтириш механизмини яратиш борасида фикр алмашилди.

Шу билан бирга вазирлик мутасадди ходимлари томонидан жамоат кенгаши нодавлат, нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминлаш учун вазирликни фуқаролар билан боғлаб турадиган «кўприк» ролини бажариши муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан баёнот берилди ва ушбу жамоат кенгаши раиси этиб ф.ф.д, профессор Султонова Эътибор Сидиқовна тайинланди. Шунингдек, жамоатчилик кенгаши таркибини кўриб чиқиш ва янгилаш борасида таклифлар илгари сурилди. Тез орада янгиланган таркиб вазирлик томонидан эълон қилинади.

Жамоатчилик кенгашининг келгусида бажариладиган иш режаси, фаолияти, мақсадлари аниқ белгилаб олинди.

photo_2019-11-25_17-58-21.jpg photo_2019-11-25_17-58-28.jpg photo_2019-11-25_17-58-37.jpg photo_2019-11-25_17-58-38.jpg