Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизматининг 2020 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот

ҲИСОБОТ

Ахборот хизмати томонидан жорий йил давомида Республика бўйича умумий ҳисобда  7664та материал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.

Шундан:

682 та телекўрсатувдаги чиқишлар;

48 та матбуот анжумани;

355 та интернет нашрдаги мақолалар;

564 та газета ва журналлардаги мақола;

1770 та интернет сайтлардаги янгиликлар;

189 та радиоэшиттириш;

120 та соҳага оид танқидий материалга расмий муносабат билдирилди.

2584 та фаолият тарғиботига оид  видеоролик яратилди.

Қўшимча маълумотлар

Ахборот хизмати томонидан йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

“Ўзбекистон 24”, “Маданият ва маърифат”, “Ёшлар”, “Ўзбекистон”, “Маҳалла”, “UzReport”, ЎзЭОАВМА таркибидаги телеканаллар (“Mening yurtim”, “Sevimli”), “Zo’r TV”, “Milliy TV” телеканаллари, вилоятлар телерадиокомпанияларида 682га яқин кўрсатув ва лавҳалар, махсус репортажлар, 1 та телемарафон эфирга узатилди.

Фаолият юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 48 та матбуот анжумани, 6 та брифинг ташкил этилди.

“Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Янги Ўзбекистон”, “Правда Востока”, “Вечерний Ташкент”, “Тошкент оқшоми”, “Ишонч”, “Нурлы жол”, “Ҳуррият”, “Жамият”, “Тонг юлдузи”, “Бухоро оқшоми”, “Қоровулбозор тонги”, “Ғиждувон овози”, “Ромитаннома”, “Олтин водий”, “Қизилтепа тонги”, “Ёрқин ҳаёт”, “Чортоқ ҳақиқати”, “Болажон ўзбегойим”, “Тараққиёт мезони”, “Наманган ҳақиқати”, “Чуст ҳақиқати”, “Уйчинома”, “Мингбулоқ”, “Давр”, “Зарафшон”, “Ёшлар олами”, “Самаркандский вестник”, “Сирдарё ҳақиқати”, “Халқ овози”, “Эркин сўз”, “Юқори Чирчиқ ҳаёти”, “Ангрен ҳақиқати”, “Тошкент ҳақиқати”, “Бекобод янгиликлари”, “Машъал”, “Истиқбол”, “Жиззах ҳақиқати”, “Жиззах овози” газеталари, “Мактабгача таълим методикаси ва назарияси”, “Илк қадам”, “Болалар спорти” журналларида 564 та мақола чоп этилди.

         Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий сайти (uza.uz), kun.uz, daryo.uz, gazeta.uz, xabar.uz, korrespondent.uz, anhor.uz, qalampir.uz, teznews.uz, effect.uz, zarnews.uz, kruz.uz, makan.uz, journalist.uz, uznews.uz, zamin.uz, xpress.uz, review.uz, uz24.uz, aniq.uz, yuz.uz, hordiq.uz, everyday.uz, jahon.uz, hudud24.uz, sputniknews-uz.com, norma.uz, xs.uz, darakchi.uz, repost.uz, namudo.uz каби сайтлар ҳамда интернет нашрларда фаолиятга оид 1770 та янгилик ҳамда 355 та мақола чоп этилди.

         “Пойтахт”, “Гранд”, “Ўзбегим таронаси”, “Ориат доно”, “Ориат FM”, “Водий садоси”, “Наврўз”, “Максима”, “Дийдор”, “Рухсор FM”, “Мулоқот FM”, “С Иқбол FM”, “Нукус FM”, “Авторадио”, “Истиқлол FM” “Олтин замин”, “Самарқанд садоси”, “Samarqand inform”, “Yoshlar ovozi” радиостанциялари орқали 189 та радиоэшиттириш жонли эфирга узатилди.

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлигининг ҳар ой якуни бўйича фаолиятга доир ўтказадиган мониторингида аниқланган 120 та танқидий материалга расмий муносабат билдирилди.

         Байрам саналари, ижтимоий мавзулар, муаммолар, фаолият тарғиботига оид 2584 та видеоролик яратилиб, телевидения, ижтимоий тармоқлар, интернет сайтларида оммалаштирилди.

 

Ахборот хизмати раҳбари

М.Асқархўжаева