Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси фаолиятининг таҳлили ҳақида матбуот анжумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3955-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 23 февралдаги 26-сонли буйруғи билан Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилган.

“Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилишидан мақсад мактабгача таълим ташкилотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишда Идоравий қурилиш нормаларига ўзгартиришлар киритилиб, мактабгача таълим ташкилотлари қувватларини ошириш, объектлар қурилишида техник-иқтисодий кўрсаткичлар мақбуллаштирилиб, бюджет маблағларидан самарали фойдаланилмоқда.

Масалан, 2018 йилда ишлаб чиқилган Идоравий қурилиш нормаларида 1 та гуруҳда 25 нафар тарбияланувчи кўзда тутилган бўлиб, 2019 йилда тасдиқланган Идоравий қурилиш нормаларида 1 та гуруҳда 30 нафар тарбияланувчи белгилаб қўйилган. Шунингдек, иситиш тизими дастлаб марказлаштирилган иситиш қозонларига уланган бўлса, кейинчалик алоҳида индивидуал иситиш тизимларига эга бўлмоқда. Бундан ташқари объектнинг ҳудуди ва объектдаги бино – иншоотларнинг ихчамлаштирилиши, ички ва ташқи қурилиш-муҳандислик қисмларида ижобий ўзгартиришлар тасдиқланган.

Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилгандан буён компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари асосида тасдиқланган Инвестиция дастурлари, Вазирлар Маҳкамаси Раёсат Мажлиси баёни билан берилган вазифа ва топшириқлар ижроси белгиланган муддатларда бажарилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли қарорига асосан жами 474 та мактабгача таълим ташкилотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган.

Ko'chirib olish
Ko'chirib olish
Ko'chirib olish