“Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар” мавзусида мактабгача таълим вазирлиги тизими ахборот хизмати ходимлари учун тренинг дарслари ҳақида

Мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги
ПҚ-4366-сон “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 11 феврал куни, Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизматининг тизимда фаолият юритаётган ҳудудлардаги матбуот котибларининг медиа-саводхонлигини ошириш мақсадида, “Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар” мавзусида ўқув-семинар тренинги ташкиллаштирилди.

Ахборот хизмати ходимларининг янги билимларга эга бўлиши ва орттирилган билимларини бир-бирлари билан тажриба алмашишлари мақсадида халыаро сертификатга эга тренерлар таклиф қилинди. Тренерлар томонидан “Ижтимоий тармоқлар учун медиа матн тайёрлашда онлайн инструментлардан фойдаланиш”, “Мақсадли аудиторияни аниқлаш ва у билан ишлаш усуллари”, “PR материаллар тайёрлаш (Пресс-релиз, байлайнер, интервью, анонс, бэкграундер ва б.)”, “Матбуот котиби, ташкилот раҳбарининг индивидуал имижи ва корпоратив имиж компонентлари”, “ОАВ учун материаллар тайёрлаш”, “Замонавий медиа муҳитида кризис коммуникациялар ва уларни бошқариш” сингари мавзуларда маърузалар тингланди.

Ахборот хизмати ходимларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказишларини таъминлаш мақсадида уюштирилаётган бу каби тренинглар соҳада мавжуд ютуқ ва камчиликларни оммага ўз вақтида етказишга  туртки бўлади.