Мактабгача таълим вазирлигида видеомулоқот тарзида Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги
2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида

 

Бугун Мактабгача таълим вазирлигида видеомулоқот тарзида Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вазир долзарб масалалар юзасидан соҳадаги камчилик ва муаммоларни кўтарди. Биринчи навбатда Давлат давстури асосида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларнинг бажарилганлиги юзасидан тахлили кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йилги Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан вилоят бошқармаларига тегишли топшириқлар берилди.

Дастурда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилганлигига, шунингдек, халқ фаровонлигини ошириш йўлида
226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш, минглаб уйлар, йўл, сув ва электр тармоқлари қуриш режалаштирилганлигига батафсил тўхтаб ўтилди.

Жумладан, дастурда белгиланган мактабгача таълим тизимини ривожлантириш бўйича 6 та устувор вазифалар ижросини йил якунига қадар таъминлаш лозим:

1) 22 та мактабгача таълим ташкилотлари биносини янгидан қуриш ва 203 тасини таъмирлаш;

2) давлат мактабгача таълим ташкилотларини спорт жиҳозлари билан таъминлаш;

3) мактабга тайёрлов тизими билан 560 минг нафар 6 ёшли болаларни ёки уларнинг 82 фоизини қамраб олиш;

4) боланинг илк ривожланишига хизмат қиладиган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини янада кенгайтириш;

5) ЮНИСЕФ ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш моделини жорий қилиш;

6) мактабгача таълим тизимига хусусий сектор маблағларини кўпроқ жалб қилиш ва бюджетдан субсидия бериш ҳисобидан нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган болалар улушини 25 фоизгача етказиш каби вазифаларни тақсимлаб берди вазир.

Мазкур вазифалар ижросини ўз вақтида, сифатли амалга ошириш мақсадида мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Олимов раҳбарлигида ишчи гуруҳи шакллантирилганлиги ва Мактабгача таълим вазирлигининг Йўл харитаси ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, давлат дастурида белгиланган мактабгача таълим тизимига тегишли вазифаларнинг жойларда ижро этилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармалари бошлиқлари шаҳсан масъулиги белгиланди.

Давлат дастури асосида юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ҳар бир вилоят МТБ, туман МТБ ходимлари ҳамда МТТлари педагоглари ва ота-оналар эътиборига етказилиши бўйича топшириқлар берилди.

Мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш бўйича ўтган 2020 йилда йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда 2021 йил 1 сентябрга қадар 225 та объектларнинг барчасида қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаб, фойдаланишга топшириш юзасидан аниқ, пухта режа асосида ишларни тизимли ташкил этиш белгиланди.

Сўнг, Мактабгача таълим вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” доирасида амалга ошириладиган ишлар борасида Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Олимов амалга оширилиши лозим бўлган ишлар борасида сўзлади.

Мактабгача таълим тизимида 2020 йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича тахлилий натижалари юзасидан Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б. Дадабаев маълумот берди.