Сайт находится в тестовом режиме.

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ НАШР

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигида “Мактабгача таълим методикаси” журнали ташкил этилди.

      Журнал илмий-методик, ахлоқий-таълимий, оммабоп нашр бўлиб, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим муассаларида фаолият юритаётган мудира, тарбиячи, методист ва барча педагог ходимлар фаолиятига оид энг сўнгги янгиликлар, илмий-методик мақолаларни мунтазам чоп этиб боради. Соҳага доир масалаларни муҳокама қилиш, муаммоларнинг илмий, назарий, амалий ечимларини топишда етук мутахассилар мақолаларини ёритиш, МТМда таълим-тарбия мазмуни ва усулларини такомиллаштиришга кўмаклашувчи методик тавсияларни бериб бориш журналнинг асосий мақсад ва вазифаларидир.

Журнал «Маktabgacha ta’lim metodikasi» 1-2018