Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш йўлида хориж инвестициялари

Давлат ташқи қарзи ҳисобига Мактабгача таълим вазирлиги томонидан умумий қиймати 70 млн АҚШ долларига тенг бўлган “Давлат-хусусий шериклик нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш” лойиҳасини амалга ошириш учун Ислом тараққиёт банки, Қувайт Араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси ва ОПЕК жамғармаси билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда лойиҳа концепсияси ишлаб чиқилган ва инвесторларга тасдиқлаш учун тақдим этилган.

 

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати