Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йилнинг асосий натижалари ҳамда 2021 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида


                               МАЪЛУМОТЛАР

2020 йилда тармоқ, соҳа, йўналишлар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича эришилган асосий кўрсаткичлар. 
Ўзбекистон Республикасида жорий йилнинг охирига келиб,
18 254 та (2017 йилда – 5 211; 2018 йилда – 7 104; 2019 йилда – 13 530) шу жумладан, 6 197 давлат ва 12 057 нодавлат (788 та хусусий, 10 244 та оилавий ва 1 025 ДХШ асосидаги) мактабгача таълим ташкилоти фалияти йўлга қўйилди.
3-7 ёшли болаларнинг умумий сонидан (2,7 млн.) мактабгача таълим тизими билан 1 699 566 нафар бола ( 2017 йилда – 708 247;  2018 йилда – 932 310; 2019 йилда – 1 413 290) ёки 60 фоизи ( 2017 йилда – 27,7%;  2018 йилда – 37,7%; 2019 йилда – 52,3%) қамраб олинди. Шу жумладан, 6 ёшдаги болаларнинг умумий сонидан (658 961 бола) мактабгача таълим билан 494 220 (75%) бола қамраб олинди.
Шу билан бирга, xусусий вa дaвлaт сeктoридaги мaктaбгaчa тaълим тизимидa 116 996 нaфaр педагог иш билaн тaъминлaнгaн, улaрнинг 36 990 нaфaри (31,6%) oлий мaълумoтга вa 80 006 нaфaри (68,4%) ўртa мaxсус мaълумoтга эга (2017 йилда – 21,6%).
 Мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш, болаларни соғлом ва ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш, уларнинг таълим олишлари учун таълим ва тарбиянинг замонавий шаклларидан фойдаланиш, шунингдек мактабгача таълим ташкилотини қуриш ва жиҳозлаш, болаларни соғлом овқатланишлари ва уларнинг хавфсизлиги учун минимум талабларни назоратини амалга оширишини белгиловчи Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти тасдиқланди. Мазкур қарор мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи бир қатор йўналишларнинг ҳуқуқий асосларини яратди.
Педагогнинг касбий стандарти мактабгача таълим ташкилотларида таълим муҳитини ташкил қилиш, таълим ва тарбия жараёнини режалаштириш, болаларга таълим-тарбия бериш, болаларнинг ривожланиш жараёнини кузатиш, оила билан хамкорлик, касбий ривожланиш каби касбий вазифаларини сифатли бажариши учун зарурий бўлган асосий компетенциясини белгилайдиган Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти ишлаб чиқилди. Мазкур стандарт республиканинг 4 та ҳудудида тажриба синов тариқасида апробациядан ўтмоқда. 
Рақамли инновацион-ривожлантирувчи платформаси орқали мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган 6 мингга яқин педагог кадрларнинг малакаси оширилишига эришилди. 
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш бўйича дастлабки лойиҳанинг ижобий тажрибасини бошқа ҳудудларда ҳам тадбиқ этиш мақсадида Ҳукумат қарори қабул қилинди. 
Пандемия даврида мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш ва уларни мактабга сифатли тайёрлаш мақсадида “Онлайн боғча” телекўрсатуви эфирга узатилиб борилди. Пандемия ва яккаланиш шароитида ОАВлари орқали ушбу лойиҳанинг узатилиши 6-ёшли болаларнинг қамровини кенгайтиришнинг энг самарали ва камчиқим усули бўлиб хизмат қилмоқда. 
Юнисеф халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда ўқув дастурларини амалиётга жорий этиш бўйича 6 та йўналишдан иборат бўлган ўқув методик қўлланмалар ишлаб чиқилди.
1. Мактабгача таълим ташкилотларида таълим дастурларини ишлаб чиқиш методик қўлланма;
2. Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида таълим жараёнини режалаштириш;
3. Ўйин орқали таълим олиш;
4. Мактабгача таълимда таълим жараёнини индивидуаллаштириш. Алоҳида эҳтиёжли болалар инклюзияси;
5. Оилалар ва маҳаллий жамоатчилик билан ҳамкорлик;
6. Кузатиш ва баҳолаш
«Илк қадам» таълим дастури асосида ишлаб чиқилган ва чоп эттирилган дидактик материаллар барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари етказиб берилди:
3 - 5 ёшли болалар учун дидактик ўйинлар тўплами 10 000 нусха;
6-7 ёшли болалар учун — дидактик ўйинлар тўплами 10 000 нусха;
6 ёшли болалар учун — ёзув альбоми 40 000 нусха;
дидактик тарқатмалар тўплами 12 000 нусха;
дидактик плакатлар тўплами 10 000 нусха. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга қилган ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ, ҳудудларда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилди. Жумладан, жорий йил охирига келиб мақсадли қамраб олиш кўрсаткич республика бўйича 60%, Андижон вилоятида 61,3%, Бухоро вилоятида 62,5%, Навоий вилоятида 74,8%, Наманган вилоятида 62,9%, Сирдарё вилоятида 70,1%,  Фарғона вилоятида 65,3%, Хоразм вилоятида 60,9% ни ташкил этди. 
Шу нуқтаи назардан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган мактабгача таълим қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичларига эриша олмади. Жумладан, Тошкент вилоятида мақсадли қамров кўрсаткичи 60% бўлиши белгиланган, йил якунига кўра 54,4% ни, Тошкент шаҳрида мақсадли қамров кўрсаткичи 100% бўлиши белгиланган, йил якунига кўра 90,1% ни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ–4312-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясига мувофиқ мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровининг ҳар йилги мақсадли кўрсаткичлари белгилаб олинган.
Йил якунига қадар Навоий вилояти, Сирдарё вилояти, Фарғона вилояти, Жиззах вилояти, Самарқанд вилояти, Наманган вилояти, Бухоро вилояти, Андижон вилояти, Хоразм вилояти, Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги томонидан мазкур мақсадли кўрсаткичларга эришилган бўлса, Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси 54,4% (57,4%), Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси - 42,4% (47,6%) ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси томонидан - 90,1% (100%) мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровининг 2020 йилги мақсадли кўрсаткичлари бажарилмаган.


Бундан ташқари, бугунги кунда 2018-2019 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида битим имзоланган, бироқ молиялаштирилмаган 263 та лойиҳаларга имтиёзли кредит ажратиш учун 608,1 млрд. сўм ресурс маблағига эҳтиёж мавжуд.

Мактабгача таълим тизимини минимал талабларини назоратини амалга оширишини белгиловчи Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти ҳамда Педагогнинг касбий вазифаларини сифатли бажариши учун зарурий бўлган асосий компетенциясини белгилайдиган Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти тасдиқланди. 
2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида Мактабгача таълим вазирлигига юклатилган вазифалар тўлиқ бажарилишига эришилди.
Мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепциясида белгиланган қамров ва сифат кўрсаткичларга эришиш, бунда мактабгача таълим ёшдаги боаларнинг қамров даражасини 60 фоизга 6 ёшдаги болалар қамровини 75 фоизга етказилиши таъминланди.
Инвестиция дастури доирасида 376 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш (17 та янги қурилиш, 359 та реконструкция) ҳисобига 29 428 та ҳамда 333 та давлат-хусусий шериклик ва 4 106 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали 148 602 та қўшимча қувватлар яратилишига эришиш ишлари мувофиқлаштириб борилди.

Мактабгача ёшдаги 6-7 ёшли болалар учун мактабга тайёрлов гуруҳлари “Илм йўли” ўқув дастури ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилди. Мазкур ўқув дастури бошланғич таълим ўқув дастурлари билан мувофиқлаштирилди. 
4668 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига оптик толали алоқа линияларини ўрнатилиб юқори тезликдаги интернет тармоғига уланишга эришилди. 
Республика миқёсида 2023 та мактабгача таълим ташкилотларига ноутбуклар етказиб берилди. Болалар боғчаси ахборот бошқарув тизими тадбиқ этиб келинмоқда. 
Педагогика коллежларида тайёрланадиган 7 та таълим йўналишлари учун ўқув меъёрий хужжатлари, жумладан, 5 та касб стандарти, 7 та малака талаблари, педагогика таълим соҳасининг паспорти ва тармоқ малака рамкалари, 7 та намунавий ўқув режалар ҳамда 200 дан ортиқ фан дастурлари яратилди ва амалда тадбиқ қилинди. Шунингдек, 14 та педагогика коллежларининг негизида мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 74 та педагогика коллежлари базасида 6-7 ёшли болалар учун “Илм йўли” мактабга тайёрлов марказлари фаолияти йўлга қўйилди.  
Рақамли инновацион-ривожлантирувчи платформаси орқали мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган 6 мингга яқин педагог кадрларнинг малакаси оширилишига эришилди. Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий компетенциясини ошириш бўйича ҳудудий онлайн семинар ва анжуманлар ташкил этилди.

2020 йилда давлат-хусусий шерикчилик асосида 4 493 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ҳисобига қўшимча 148 602 қувват ва 12 360 та янги иш ўринлари яратилди. Нодавлат секторнинг улуши 2017 йилга нисбатан 0,01 фоиздан 20,7 фоизга оширилди.
Хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида 43,4 млн. 
АҚШ доллари миқдорида халқаро келишувларга эришилди ҳамда 7 та лойиҳалар доирасида 7,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
2020 йилда жами 417 та мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш белгиланган ва ушбу мақсадларга жами 1 482,9 млрд сўм ажратилган. 376 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш ишлари якунланган ва қўшимча 29 428 ўринлар яратилган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларини замонавий мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича маҳсулот етказиб берувчи корхоналар билан қиймати 105,2 млрд. сўмлик шартномалар имзоланган, 15,8 млрд. сўмлик олдиндан тўлов амалга оширилган бўлиб, ҳозирда мебель ва жиҳозларни жойларга етказиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ–4312-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳудудларга ташриф давомида белгиланган мактабгача таълим билан қамраб олишнинг мақсадли кўрсаткичларига эришмаган Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бошқарма бошлиқлари, шунингдек Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарига нисбатан хайфсан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

2021 йилда амалга ошириладиган вазифалар доирасида алоҳида эътибор қаратиш зарур бўлган йўналишлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва халқига мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича асосий чоралар.
Биринчидан, 2021 йил якуни бўйича болаларнинг мактабгача таълимга қамровини 65 фоизга етказиш.
Иккинчидан, 2021 йилда 560 минг нафар 6 ёшли болаларни ёки уларнинг 82 фоизини мактабгача таълим билан қамраб олиш.
Учинчидан, боланинг илк ривожланишига хизмат қиладиган мактабгача таълимнинг муқобил шакли “Ақлвой” лойиҳаси доирасида Республикадаги мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган ҳамда қамров кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларда 4,7 мингдан ортиқ болаларни қамраб оладиган қайта жиҳозланган 49 та Исузу автобуслари негизида 294 та гуруҳларни шакллантириш ҳамда 98 та МФЙларда болалар майдончаларини ташкил этиш орқали мобиль гуруҳлар тармоғини кенгайтиришни янада кенгайтириш.
Тўртинчидан, ЮНИСЕФ ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорликда имконияти чекланган болалар учун мактабгача таълимни уйда бериш моделини жорий қилиш.
Бешинчидан, мактабгача таълим тизимига хусусий сектор маблағларини кўпроқ жалб қилиш ва бюджетдан субсидия бериш ҳисобидан нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган болалар  улушини 25 фоизгача етказиш. 
2021 йил ва I чоракда соҳа, тармоқ ва йўналишлар бўйича эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар.
Республика бўйича мактабгача ёшдаги болалар қамровини 2021 йилда
65 фоизга, 6 ёшли болалар қамровини 82 фоизга етказиш режалаштирилган.
Жумладан, I чоракда 3-7 ёшли болалар қамровини 61 фоизга ҳамда 6 ёшли болалар қамровини 78 фоизга етказиш назарда тутилган.
Амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, 2021 йилга ишга тушириладиган лойиҳалар ва яратиладиган янги иш ўринлари.
2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936 - сонли қарорга асосан 2021 йилда мaктaбгaчa тaълим тизимидa янги қурилиш, рeкoнструкция қилиш вa кaпитaл тaъмирлaш бўйичa инвeстиция мaқсaдли дaстури дoирaсидa мoддий-тexник бaзaни яxшилaш мaқсaдидa 225 та мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш таъмирлаш ишларини олиб бориш орқали, 14 мингдaн oртиқ янги қувват яратиш режалаштирилган.
Шу жумлaдaн: 
1) 22 тa янги мaктaбгaчa тaълим ташкилотини қуриш (2 970 ўрин); 
2) бўш турган 54 та oбъeктни фoйдaлaнишгa тoпшириш (7 135 ўрин); 
3) фaoлият кўрсaтaётгaн 149 тa дaвлaт мaктaбгaчa тaълим ташкилотини рeкoнструкция қилиш орқали қувватини ошириш (3 985 ўрин).
2021 йилда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиши (KOICA), АҚШ дастурларини амалга оширувчи “Mercy Corps” халқаро нодавлат ташкилоти ҳамда Ислом тараққиёт банки ва Қувайт араб иқтисодий ривожланиш жамғармаси билан ҳамкорликда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 43 млн АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағларни жалб қилиш режалаштирилган
Ҳудудларни ривожлантириш бўйича тармоқ ва соҳаларда амалга ошириладиган ишлар (туман, шаҳар, маҳаллаларда ишларни ташкил этиш).
- янги қурилиш, рeкoнструкция қилиш вa кaпитaл тaъмирлaш бўйичa мaқсaдли дaстур ҳисобига янги мaктaбгaчa тaълим ташкилотларини рeкoнструкция қилиш вa қуриш;
- тажриба синов тарзида мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини, шу жумладан турли ёшдаги гуруҳлар, плей гуруҳлар, уйда таълим беришни жорий этиш ва 49 та “Aқлвoй” мoбиль гуруҳлaрини кeнгaйтириш. 
- давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги фаолият юритмайдиган гуруҳларни таъмирлаш ҳисобига қўшимча ўринларни яратиш.
- 97 та педагогика коллежлари негизида “Илм йўли” мактабга тайёрлов марказлари фаолиятини йўлга қўшиш. 
Масъул соҳа, тармоқ ва йўналишга хусусий секторни жалб қилиш ва янада ривожлантириш бўйича кўриладиган чоралар.
- Республиканинг барча ҳудудларида  давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартлари асосида 40 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қуришни, олис ва аҳолиси тарқоқ жойлашган ҳудудларда эса 2000 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш;
- ДХШ асосида янги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун халқаро молия институтларининг (Саудия тараққиёт жамғармаси) грант ва бошқа маблағларини жалб қилиш имкониятларини топиш;
- Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш мақсадида 2021 йилда оилавий НМТТ ҳамда ДХШларга ажратилган 600,0 млрд. сўм миқдорида субсидиялардан самарали фойдаланиш;
- 2021 йилда Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ривожлантириш орқали 54 000 қўшимча қувват ҳамда 4 400 янги иш ўринлари яратиш ҳамда болаларни мактабгача таълимга қамраб олишда нодавлат секторнинг улушини 25%га етказиш.
Мактабгача таълим тизимида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш бўйича босқичма-босқич қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланган:
соҳада коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш, 
ходимларни ишга қабул қилиш жараёнида очиқликни таъминлашда ахборот-технологиялардан фойдаланган ҳолда электрон танлов жараёнини ташкил қилиш, 
шаффофликка риоя қилган ҳолда давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни электрон тизим орқали қабул қилиш ва аутсорсинг хизмати орқали соғлом овқатлантириш тизимини ташкил этиш, 
ота-она тўловларини онлайн тарздаги электрон дастурий таъминотлар (Click, Payme ва бошқалар) орқали тўлаш тартибини амалга ошириш,
Соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, ташкилотнинг ўрта ва қуйи бўғин раҳбарлари ва ходимларининг малакасини ошириш.
а) педагоглaрни Moodle oнлaйн-курслaр aсoсидa мaсoфaдaн ўқитиш тизимини жoрий этиш;
б) педагоглaр учун ўқув мaтeриaллaри вa ўқув видeoроликлaри шаклида тaълим рeсурслaри бaзaсини шaкллaнтириш;
в) дaвлaт мaктaбгaчa тaълим ташкилотларидa oлий мaълумoтли педагоглaр улушини 35 фoизгaчa ошириш;
г) мaктaбгaчa тaълим йўнaлиши бўйичa олий ўқув юртларининг сиртқи вa кундузги бўлимлaригa қaбул квoтaлaрини кўпaйтириш;
д) 2021-2022 ўқув йилидa Гeрцeн нoмидaги Рoссия дaвлaт пeдaгoгикa унивeрситeти филиaлигa қaбулни бoшлaш ҳамда касбий қайта таёйрлов ва малака ошириш курслари фаолиятини йўлга қўйиш.

Тармоқ ва соҳада самарали жамоат назоратини ташкил этиш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан оммавий ахборот воситалари билан очиқ-ошкора мулоқот тизимини йўлга қўйиш.
Мактабгача таълим тизимида жамоат назоратини самарали ташкил этиш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида давлат мактабгача таълим ташкилотларида Кузатув кенгаши фаолияти йўлга қўйилган.
Жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида журналист ва блогерлар махсус шакллантирилган анкета саволлари орқали фикрларни ўрганиш йўлга қўйилган.