Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўтарилган масалалар барча учун дастуриламал

Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. 2020 йил 29 декабр куни бўлиб ўтган бу галги Мурожаатномада 2020 йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги 2021 йилга мўлжалланган мақсад ва устувор вазифалар белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбари ушбу Мурожаатномаларида бугунги кундаги ислоҳотларимиз халқимизнинг кундалик ҳаётида ўз аксини топиши, кутган натижаларимизга эришиш кўп жиҳатдан давлат бошқарувидаги самарадорликка бевосита боғлиқ эканлиги белгиланган ҳолда 2021 йилда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозимлиги аниқ ва равшан белгилаб берилди.

Давлат бошқаруви идоралари фаолиятини тубдан такомиллаштириш талаб қилинади.

Ушбу фаолиятни такомиллаштиришнинг юзага келишига энг катта сабаб бу, кўпгина вазирлик ва идоралар фаолиятида қарор қабул қилиш ҳаддан ташқари марказлашганлиги уларнинг вазифалари аниқ ва тўлиқ белгиланмагани сабабли фаолиятларида бир-бирини такрорлаш ҳолатлари мавжудлиги шунингдек купгина вазир ўринбосарлари, ўрта бўғин раҳбарлари тегишли у ёки бу масалани ҳал қилиш учун ташаббус кўрсата олмаганлари эътироф этилди.

Шунинг учун Ҳукумат икки ой муддатда бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар, функциялар ва бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, бунда давлат бошқаруви ходимлари сонини ўртача 15 фоизгача оптималлаштиришни назарда тутиш зарурлиги белгилаб берилди.

Бошқарув идораларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулият ва жавобгарлиги кучайтирилади.

Жорий йил бошидан ҳар бир вазирлик ўз ишини туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштириши ва ташкил этиши, вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятига жойларда амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб баҳо берилиши  таъкидлаб ўтилди

Шунга кўра ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, улардаги ходимлар сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш буйича топшириқ берилди.

Маҳаллий ижро органлари, вакиллик идоралари ҳамда маҳалланинг институционал асосларини янада такомиллаштириш лозим.

Маҳаллий ҳокимлик ва кенгашлар бундан 27 йил аввал, яъни, ҳокимлик институти жорий этилган дастлабки пайтда қабул қилинган “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни асосида ишлаб келаётганлиги ва бу ҳужжат бугунги ислоҳотларимиз талабларига мутлақо жавоб бермаслигини ҳисобга олиб, уни тубдан янгилаш зарурлиги ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан таъкидлаб ўтилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кундаги ислоҳотларимиз натижалари, бўлаётган ўзгаришлар ва аҳолининг кайфияти биринчи навбатда аввало маҳаллада сезилади. Шунинг учун барча даражадаги раҳбарлар энг куйи поғонага тушиб, ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши, одамлар сезадиган натижани таъминлаши шартлиги белгиланди.

Бундан ташқари, маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари ваколатларини кенгайтириб, уларга аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш имконини яратиши лозимлиги белгилаб берилди.

Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши шарт.

Бу салбий иллатга қарши курашиш учун барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши лозимлиги белгиланди.

Коррупция ўта оғир жиноят экани ва унга нисбатан муросасиз бўлиш ғоясини усиб улғайиб келаётган фарзандларимизга ёшлик давриданоқ сингдиришимиз ва тушунтиришимиз, уларга фақат ҳалол меҳнат ва тадбиркорлик орқали даромад топишни ўргатишимиз лозим.

Бу борада, коррупциянинг олдини олишда барча давлат органларида қарор қабул қилиш жараёнлари, очиқ ва фақат очиқ бўлишини таъминлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйишдан иборат. 

Ушбу тизим асосида кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этилиши, коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш ва билимини баҳолаб бориш тизими йўлга қўйилиши лозимлиги белгилаб берилди.

Ислоҳотларимиз самарасини ҳар бир инсон ўз ҳаётида ҳис этиши учун қабул қилинаётган ҳужжатлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш лозим.

Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги 4 йилда барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошириш бўйича 150 та қонун, 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги, бироқ жойларда барча раҳбарлар ҳам ушбу ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушуниб етмаётганликлари, аҳоли ва тадбиркорларга зарур шарт-шароит яратиш борасида тегишли ишлар амалга оширилмаётганлиги юзасидан айтиб ўтдилар. Шунинг учун келгуси йилда бу борада янги иш тизими жорий этилади.

Шунга кура ваколатли вазирликка барча оммавий ахборот воситалари, жумладан, телевидение орқали “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда”, деган мавзуда кўрсатув ва чиқишлар ташкил этиб, халқимизга ислоҳотлар моҳияти ва натижаларини етказиб бориш тизимини жорий этиш топшириғи берилди.

Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш –ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналишларидан биридир.

Барчамизга маълумки, мутасадди идоралар томонидан жойларда уйма-уй юриб 6 миллиондан ортиқ хотин-қизларнинг муаммолари пухта ўрганилган. Ушбу ўрганишлар натижасида бугунги кунда “Аёллар дафтари” шакллантирилмоқда, хотин-қизларни қийнаётган кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларга амалий ечим топилмоқда.

Бу ислоҳотлар етарли даражада деб бўлмаганлиги сабабли  мамлакатимизда истиқомат қилаётган 17 миллиондан зиёд опа-сингилларимиз, қизларимиз, онахон ва момоларимизга муносиб шароит яратиб бериш учун барча имкониятларни ишга солишимиз лозимлиги белгилаб берилди.

Бундан ташқари, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича олиб борган ислоҳотларимиз натижасида Парламентимиз янги таркибининг 30 фоизи аёллардан иборат бўлганлиги ва вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилганли масаласига алоҳида тухталиб ўтилди.

Бу ғоялар ўз навбатида жамиятимизда хотин-қизларимизни ўрни ва мавқеинини янада ошириш давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ишларини янада кучайтириш талаб этилади.

Бир сўз билан айтганда, Мурожаатномада белгилаб берилган барча вазифалар ҳар бир давлат бошқаруви органи раҳбаридан тортиб кичик мутаҳасисигача келгуси фаолияти учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси

Мактабгача таълим вазирлиги

Юридик бошқарма бошлиғи ўринбосари

 

Кадиров Анвар Хуррамович