Ўзбекистон делегациясининг Сингапурдаги ташрифи давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги делегациясининг Сингапур Республикасига ташрифи давом этмоқда.

2019 йил 7 ноябрь куни Агриппина Шин бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги делегациясининг Сингапур Республикасига ташрифи доирасида Сингапур Республикасининг ижтимоий ва оилавий ривожланиш вазири Десмонд Ли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ижтимоий ривожланиш вазирлигининг асосий вазифаси мамлакат фуқароларини қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ва жамиятга ғамҳўрлик кўрсатишдир. Учрашув давомида Мактабгача таълим вазирлиги вакиллари ёш болали оилаларни қуллаб-қувватлаш ва уларни оилада тарбиялаш масалаларини муҳокама қилдилар.

Мактабгача таълим вазирлиги делегацияси мезбонлар томонидан Ижтимоий ва оилавий ривожланиш вазирлигининг болаларни эрта ривожланишидаги роли билан таништирилди, жумладан Сингапур Таълим вазирлиги тасарруфидаги Болаларни эрта ривожлантириш агентлиги фаолиятини мувофиқлаштиради ва мамлакатдаги барча мактабгача таълим муассасалари учун масъул бўлган ўқитувчиларни малакасини оширишда уларни қўллаб-қувватлайди.

Бундан ташқари, Ижтимоий ва оилавий ривожланиш вазири жаноб Десмонд Ли вазирлик тажрибаси билан ўртоқлашди, унга кўра ривожлантириш марказларининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислари, тарбиячилари ва психологлари ота-оналарга фарзандларини тарбиялаш ва кўмаклашиш мақсадида болаларнинг оилаларига ташриф буюришади.

Шу билан биргаликда, мулоқот чоғида идоралараро ҳамкорлик доирасида қурилиш комплекслари учун масъул ташкилот Миллий ривожланиш вазирлиги билан кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги ва ҳар бир уй жой қурилиш жараёнида болалар ва мактабгача таълим муассасаларнинг сони прогноз қилинади. Шунга ўхшаш амалиёт Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таьлим вазирлиги томонидан кўриб чиқилмоқда ва хозирги вақтда ушбу қарорқонун доирасида ишлаб чиқилмоқда.

МТВ делегацияси шунингдек, Сингапурнинг «Менинг биринчи мактабим» давлат болалар боғчасига ташриф буюришди ва у ердаги ўқув фаолияти билан танишиш имконига эга бўлишди.

Ушбу болалар боғчасининг ўзига ҳос хусусияти шундаки, асосан турли ёшдаги барча гуруҳлар ва болалар учун тадбирларни ташкил қилиш учун барча имтиёзлар, дидактик материаллар болалар билан биргаликда ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқарилиши билан қимматлидир.

Ўзбекистон ва Сингапур мактабгача таьлим муассасаларида тарбия ва ўқув жараёнини ташкил этиш ва режалаштиришда ўхшашликлар қайд этилди, ҳусусан ривожланиш марказлари томонидан амалга оширилган: «Қурилиш ва дизайн», «Сюжетли-ролли ойинлар ва театрлаштириш», «Тил ва нутқ», «Фан ва табиат» ,» Саньат » каби дастурлар Ўзбекистонда ҳам тадбиқ этилган.

Мактабгача таълим вазирлиги делегацияси мамлакатдаги энг йирик университет – Сингапур Миллий Университети президенти жаноб Тан билан учрашди. Мулоқот давомида мамлакатдаги таълим тизимининг ўзига хос ҳусусиятларини, шунингдек университет фаолияти ва унинг илмий салоҳиятини муҳокама қилинди.

Жаноб Тан мамлакатнинг таълим тизимининг ўзига хослиги, шунингдек, университет фаолияти ва унинг илмий ҳақида гапириб берди. Эслатиб ўтамиз, Сингапур миллий университети дунёдаги етакчи университетлардан бири сифатида тан олинган бўлиб Осиёдаги энг яхши ўқув муассасаси ва энг кучли тадқиқот маркази сифатида танилган.

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари Indorama Corporation компанияси вакиллари билан учрашдилар. Учрашув чоғида компания томонидан республикамизнинг турли минтақаларидаги мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш бўйича ижтимоий лойиҳа бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Ўзбекистон делегациясининг Сингапурдаги ташрифи давом этмоқда.