Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати томонидан соҳада самарали жамоат назоратини ташкил этиш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан оммавий ахборот воситалари билан очиқ-ошкора мулоқот тизимини йўлга қўйиш бўйича

МАЪЛУМОТ

1. 2020 йил давомида республика бўйича 7664 та материал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Шундан: 682 та телекўрсатув,                  48 та матбуот анжумани, 355 та интернет нашрдаги мақолалар, 564 та газета ва журналлардаги мақола, 1770 та интернет сайтлардаги янгиликлар, 189 та радиоэшиттириш, 120 та соҳага оид танқидий материалга расмий муносабат билдирилди, 2584 та фаолият тарғиботига оид  видеороликлар яратилди. 
2. Соҳада мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан оммавий ахборот воситалари билан очиқ-ошкора мулоқот тизимини йўлга қўйиш мақсадида вазирлик 60дан ортиқ ОАВлар (пул) билан яқин ҳамкорликда иш фаолиятини олиб бормоқда.
3. Жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида журналист ва блогерлар махсус шакллантирилган анкета саволлари орқали фикрларни ўрганиш ҳам йўлга қўйилган. 
4. Ахборот хизматининг асосий фаолиятини таҳлил қилган ҳолда, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда ҳуқуқий тарғиботни янада оммалаштириш мақсадида 2021 йил давомида турли танлов ва бошқа турдаги тарғибот лар ўтказиш режалаштирилган.