Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўртасида мактабгача таълим тизимида соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида меморандум имзоланди.

МЕМОРАНДУМ

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўртасида мактабгача таълим тизимида соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида меморандум имзоланди.

2019 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўртасида мактабгача таълим тизимида соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур меморандумга кўра эндиликда таълим билан бир қаторда болаларни соғломлаштириш ва реабилитация қилиш, касалликларни олдини олиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ва энг асосийси мактабгача таълим тизимида соғлиқни сақлаш хизматлари сифатини оширишда институт билан ўзаро ҳамкорлик йўлга куйилди.

Меморандумга кўра қуйидаги йўналишларини белгилаб олинди:

– мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

– мактабгача таълим муассасаларида болалар саломатлигини таъминлаш соҳасидаги дастур материалларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, мактабгача таълим муассасаларида хизмат қилаётган тиббиёт ходимлари учун олинган маҳсулотларни баҳолашга қаратилган талаб ва мезонларни ишлаб чиқиш, боғчадаги ҳамширалар учун масофавий таълимни жорий етиш, электрон контент яратиш;

– мактабгача таълим муассасаларида болаларни соғломлаштириш ва бу соҳада қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;

Шунингдек, мазкур меморандумга асосан мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчи болаларни соғломлаштиришга қаратилган давлат дастурлар ва норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларни ишлаб чиқиш, жорий этиладиган янги технологиялар устида тадқиқот ва синов ишларини олиб боришга қаратилган хамкорлик йўлга қўйилади.