Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Кун.уз ахборот манбаида ёритилган «Ғиждувондаги ёпилиш хавфида қолган боғчалар: кимгадир битим керак, кимгадир йўл» мақоласига расмий БАЁНОТИ

Жорий йилнинг 23 октябрь куни “KUN.UZ” ижтимоий тармоғида Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги бир нечта ташаббускорларнингдавлат хусусий шерикчилик асосидаги ҳаракатлари юқори ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлари асосида тайёрланган видео лавҳасиэълон қилинган эди. https://kun.uz/27954541

Мактабгача таълим вазирлиги мазкур видео материал юзасидан вазиятга ойдинликкиритиш мақсадида ўтказган суриштируви натижасида видеолавҳада келтирилган вазирлик билан алоқадор маълумотлар ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қилади.

Маълум бўлишича Мактабгача таълим вазирлиги ва Республика Бош Прокуратураси шу йилнинг июль ойида Бухоро вилояти тадбиркорлари билан учрашув ўтказган. Мазкур учрашуви чоғида тадбирколар Ишмуродова Машхура Иосифовна ҳамда Акмал Ҳалимовларнинг бу ҳолат юзасидан мурожаатлари алоҳида ўрганилган.

Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланган:

1.Тадбиркор Ишмуродова Машхура Иосифовна 2018 йилнинг 10 июлида Мактабгача таълим вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва»Маржона-Ғунча» НМТМ ўртасида жами лойиҳа қиймати 1,7 млрд. сўм бўлган №0144/03-сонли уч томонлама битим имзолаган бўлиб, битимга асосан тадбиркор томонидан қуввати 90 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш мажбурияти олинган бўлиб, тадбиркорга 2018 йилнинг 3 августида 1,275 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағи тўлиқ ажратиб берилган.

Битим имзолаш учун тақдим этилган хужжатлар Ишмуродова Машхура Иосифовна томонидан тайёрланган ва ўзи томонидан тасдиқланган бўлиб, ушбу кредит суммаси, муассаса қамрови дастлабки техник иқтисодий асосномасида акс эттирилган ва 3 томонлама битимга дастлаб ўзи имзо чекиб НТМ муҳри билан тасдиқлаб мактабгача таълим вазирлигига тақдим этган.

Юқорида келтирилган Низом талабларига кўра, битимни тузиш, ўзгартириш, тўлдириш, шунингдек бекор қилиш ва тугатиш томонларнинг ўзаро розилиги билан амалга оширилиши белгиланган бўлишига қарамасдан Ишмуродова Машхура Иосифовна ўзбошимчалик билан қураётган МТТ биносининг ертўла пастки қаватида қўшимча ўқув маркази учун жой барпо қилганлиги битимда акс этмаган харажатларни келтириб чиқарган ва уни қоплаш мақсадида тадбиркор муассаса қувватини 150 ўринга ўзгартирган ва қурилиш ишлари 50% битгандан сўнг давлат шеригига битим суммасини ошириш юзасидан 2019 йил март ойида, яъни кредит маблағларини 100% ишлатиб бўлгандан сўнг мурожаат қилган. Қурилаётган МТТ биносининг Муассаса қувватини ошириш ўз ўрнида қўшимча ҳаражатларни келтириб чиқарган.3 томонлама келишув шартига кўра, битимда белгиланган мажбуриятларни бажариш учун битимда назарда тутилмаган қўшимча сарф-харажатлар юзага келган ва Хусусий шерикнинг харажатлари битимда белгиланган Инвестиция ҳажмидан ошган тақдирда, қўшимча сарф-харажатларнинг юзага келиш хавфини Хусусий шерик ўз зиммасига олади (3.9 банд). Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ажратилган кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатига йўл қўйган тадбиркор М.Ишмуродовага битим икки томоннинг келишувисиз амалга оширилганлиги сабабли имзоланган битимнинг юқорида келтирилган 3.9 ва 3.10 бандларида кўрсатилган шартларга риоя қилиниши расман тушунтирилган ва огоҳлантирилган.

Маълумот учун: Тадбиркор болалар боғча умумий биносини остки қисмини тўлиқлигича ер тўла (подвал) қилиб қурган, шунга кўра болалар боғчасини қуриш учун ажратилган маблағнинг тенг ярми шу ертўлани қурилишига сарфланган. Ваҳоланки НМТТ учун ажратилган кредит маблағлари ертўла учун мўлжалланмаган. Шунингдек, қурилиш ишларини назорат қилиш тадбиркор билан тузилган 3 томонлама битимнинг “5.2.11. Ваколатли давлат органи билан қурилишнинг бориши устидан техник назорат қилишга шартнома тузиш” кўрсатиб ўтилган. Шунга кўра тадбиркор билан Бухоро вилояти Ягона буюртмачи хизмати инжинеринг компонияси билан шартнома тузилган бўлиши шарт. Лекин бу пуллар тадбиркор томонидан бошқа мақсадда ишлатиб юборилган. Мактабгача таълим вазирлигиги мутахассислари томониданмуассасани 150 ўринга ўзгартириш учун эхтиёж борлиги тўғрисида асослантирувчи маълумот сўралганда, тадбиркор томонидан тақдим этилмаган.

2. Тадбиркор Акмал Ҳалимов билан Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида битим имзоланмаган. Бунга асосий сабаб, Акмал Ҳалимов томонидан тақдим этилган хужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мос келмаётганидир. Мактабгача таълим вазирлигининг мутасадди ходимлари билан тадбиркор ўртасида бўлиб ўтган учрашувда, тақдим этилган хужжатлар Низом талабига тўғри келмаслиги бир неча маротаба тушунтирилган. Агар ушбу ҳолат бартараф этилса, Мактабгача таълим вазирлиги Низомнинг 12-бобида келтирилган давлат-хусусий шерикчилик шакли бўйича битим имзолаб беришга тайёрлиги айтиб ўтилган.

Маълумот учун : Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3 боби, 17- банди, 8-ҳатбошисида қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлиб, хозирги кунда тадбиркорга қарашли муассасаси АТИБ “Ипотекабанк” томонидан хатланган бўлиб, низоли объект ҳисобланади.

3. Шунингдек, Тадбиркор Диловар Жўраева ўз ташаббуси билан давлат-хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасасини барпо этиш учун 2018 йил декабр ойида Мактабгача таълим вазирлигига мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №944-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-бобида келтирилганҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза берган.

Битим матни тадбиркорга тақдим этилгандан сўнг, тадбиркор тегишли ўзгартиришлар киритиб мактабгача таълим вазирлигига тақдим этган ва 2019 йилнинг 18 январида Мактабгача таълим вазирлиги ва «Гўзал Нодирабегим» НТМ ўртасида, жами лойиҳа қиймати 2,003 млрд. сўм бўлган 0009-944/03-сонли икки томонлама битим имзоланган.

Имзоланган битимга асосан тадбиркор томонидан қуввати 70 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш, имтиёзли кредит ҳисобидан 1,5 млрд сўм, ўз ҳисобидан эса 503 млн. сўм маблағини ишлатиш мажбурияти олган.

Худудга бириктирилган АТИБ “Ипотекабанк” томонидан тақдим этилган гаров таъминотига асосан 2019 йилнинг 5 июлида дастлабки 752 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағи ажратилган ва хозирги кунга қадар тадбиркор омонидан 748 млн. сўм ўзлаштирилган. Ўз ҳисобидан ишлатилиши лозим бўлган маблағлар тўғрисида маълумотлар ҳали хануз тақдим этилмаган ва мавжуд эмас.

Мактабгача таълим вазирлиги “Кун.уз” ахборот порталига мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда юзага келган муаммоли ҳолатларни ёритиш давомида бир тарафлама эмас, балки “танга”нинг иккинчи томони ҳам мавжудлигини инобатга олиш кераклигини эслатиб ўтади. Вазирлик “KUN.UZ” мухбири муаллифлигидаги видеолавҳани тайёрлаш жараёнида журналистик текширув тамойилларига асосан иккинчи тараф муносабати ўрганилмаган, шунингдек битим ва бошқа асосли хужжатларлар билан танишилмасдан, юзаки ёндошилган, деб ҳисоблайди.
Афсуски, кейинги вақтларда ҳалқимиз ишончини қозонган энг нуфузли ижтимоий ахборот тармоқларида фаолият кўрсатаётган баъзи муҳбирлар соҳта “шов-шув”ли материаллар тайёрлаб омма орасида шахсий обрўларини кўтараришяпти-ку, ишончли манбаларнинг ишончли эканлигига путур етказаётганликларини сезмай қолишяпти.
Зеро,
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 2-бобига кўра, Оммавий ахборот воситалари ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда ўзлари эълон қилаётган ахборотнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар эканликлари белгилаб берилган.