Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан 14 нафар мактабгача таълим соҳаси ходимлари тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Шу жумладан, мактабгача таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда мактабгача таълим соҳасига ривожига муносиб ҳисса қўшган қуйидаги ходимлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, давлат мукофоти билан тақдирланди.

Жумладан,