​Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги раҳбариятининг Тошкент ва водий ҳудудларида оммавий сайёр қабул ўтказмоқда

Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари С.Т.Турғунов Тошкент вилояти, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида ўтказган сайёр қабули натижасида жами 50 нафар фуқаронинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Жумладан, Тошкент вилоятидан 12 нафар, Фарғона вилоятидан 10 нафар, Андижон вилоятидан 18 нафар, Наманган вилоятидан эса 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Ўтказилган сайёр қабул натижаларига кўра Андижон вилояти маҳалла фуқароларининг таклиф ва шикоятлари ўрганиб чиқилди. 11 нафар маҳалла фуқароларига тушунтириш ва маслаҳатлар берилди, 3 нафар фуқаронинг талаби қондирилди. Шунингдек, Фарғона вилоятида ўказилган сайёр қабулда 8 нафар маҳалла фуқароларига тушунтириш ва маслаҳатлар берилди, 2 нафар маҳалла фуқароларининг мурожатлари ижобий ҳал этилди.

Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари С.Т.Турғуновнинг Наманганда ўтказган сайёр қабул натижаси ҳам самарали бўлди. 11 нафар маҳалла фуқароларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 3 нафар фуқароларининг талаби қондирилди. 1 нафар фуқаронинг талаби асосли сабаблар билан рад этилди.

Тошкент вилоятининг 10 нафар маҳалла фуқароларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, 2 нафар маҳалла фуқароларининг мурожатлари ижобий ҳал этилди. Мактабгача таълим вазирлигининг республика бўйлаб сайёр қабули бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда..