​ҚОРОВУЛБОЗОРЛИК БОЛАЖОНЛАРГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛИШДИ

Бухоро вилояти,
“Маънавият фестивали” доирасида Қоровулбозор туманининг чекка ҳудудида жойлашган 6-мактабгача таълим ташкилотида “Болаларга маърифат улашиб” акцияси бўлиб ўтди
.

Тадбирда халқимизнинг севимли шоири Бобир Бобомуродов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гавҳар Зокирова, шунингдек, Республика “Маърифат” тарғиботчилар жамияти бўлим бошлиғи Малика Абдуҳакимова ҳамда “Маърифат зиёлилари” танлови ғолиби Эркиной Рўзиматовалар иштирок этишди.

Фарзандлар қалбида Она заминга, табиатга меҳр уйғотиш, уларнинг Ватанга бўлган муҳаббатини кучайтиради. Меҳмонлар дастлаб жажжи тарбиячилар билан бирга муассаса ҳовлисига кўчат ўтқазишди. Бу кўчатлар ҳам болаларнинг ўзларидек аста-секин улғайиб азим дарахтларга айланиши, мева бериб, одамларга хизмат қилишини ният қилишди. Ана шундай эзгу умидлар билан бошланган тадбир муассаса тарбияланувчилари томонидан тайёрланган бадиий–мусиқали кеча билан уланиб кетди. Жажжи болажонлар ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади.

Акция сўнггида меҳмонлар болажонларга китоблар тўпламини совға қилишди ва бу ажойиб туҳфани биргаликда муассаса кутубхонасининг китоб жавонларига жойлаштиришди.