​​Ишчи гуруҳнинг Хоразм вилоятига ташрифининг биринчи куни Хонқа туманидаги педагогика коллежига ташриф билан якунланди.

Коллеж ҳудудининг 50 фоизидан фойдаланилади, қолган қисми бўш турибди. Ҳудудда катта спорт заллари, ўқув корпуси ва қисқа вақтли гуруҳлар учун МТТ ташкил этилган бино мавжуд.

Ҳудудни ўрганиш натижасига кўра, ободонлаштириш ва реконструкция қилиш бўйича дастур ишлаб чиқишга доир қарор қабул қилинди. Хусусан:

• Бинолардан бирини косметик таъмирлаш, унда умумий намунадаги МТТни очиш;

• Ҳовлида модулли МТТни тиклаш;

• Хоразм вилоятининг 4та туманидаги МТТларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлай оладиган овқатланиш комбинатини ташкил этиш (Урганч, Боғот, Янгиариқ, Хонқа) шулар жумласидан.