​​Кичкина дарахт – мамлакатимиз ободлиги учун катта ҳиссадир

14 март куни Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва вазирлик ходимлари ҳудудий мактабгача таълим бўлимлари вакиллари билан биргаликда «Обод Юрт» умумхалқ ҳашари доирасида дарахтлар ўтқазишди.

Наврўз (21 март) байрами арафасида ташкил этиладиган ҳар йилги тадбир ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга йўналтирилган.

Дарахтлар илдиз отиб, шу йил ёзида реконструкция ишлари якунланадиган «Зилола» МТТ ҳудудини безайди.