​​ШУ ВАТАННИНГ ФИДОСИМИЗ!

Қарши туман 1-сонли Мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 28 йиллигига бағишлаб байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир давомида Республика миқёсида Самарқанд шаҳрида ўтказилган танловда гимнастика спорт тури бўйича 1-ўринни эгаллаган тарбияланувчи Гулираъно Қутбиддинова, шунингдек, Қашқадарё вилоятида ўтказилган спортнинг каратэ тури бўйича мусобақада 1-2 ўрин соҳиблари Шавкатов Темур ҳамда Бахтиёров Камронбеклар ғалабалари учун медаллар билан тақдирланди. Байрам болажонларнинг турли саҳна чиқишлари билан кўтаринки кайфиятда ўтди.

Қашқадарё вилояти.