​Агриппина Шин 2020 йил мактабгача таълим ва тарбия сифатини ошириш йили бўлишини эълон қилди.

Жорий йилнинг 4 январь куни Мактабгача таълим вазирлиги 2019 йил якунларива 2020 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш видео селектр шаклида ўтказилиб, унда вазирликнинг барча ҳудудий бошқарма вакиллари иштрок этдилар. Тадбирда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин 2019 йилда қабул қилинган энг муҳим хужжат “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида“ ги қонун – тизимдаги вазифаларни самарали амалга ошириш шунингдек, мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги муносабатларни тартибга солишига хизмат қилишини таъкидлади.

2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталар экан, вазир қуйидаги рақамларни келтирди:

2019 йил охирида Ўзбекистон Республикасида 13,500 та МТТ (2018 йилга нисбатан 6396 МТТ), шу жумладан 5,915та давлат (2018 йилда 5604), 65 та идоравий (2018 йилда 63) ва 7,520та нодавлат, (2018 – 1 437),776та хусусий(2018 йилда – 652), 6 053 та оилавий (2018 – 579) ва 691 та (2018 йилда – 206) давлат – хусусий шерикчилик доирасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритди.

3-7 ёшдаги болаларнинг умумий қамров сонидан (2,7 миллион) мактабгача таълимда 1 403 506 нафар болага (2018 йилда 932,310) ёки мактабгача ёшдаги болаларнинг 52,0 фоизига (2018 йилда 37,7 фоиз) тўғри келди.

Ҳозирги вақтда республикада мактабгача таълимга энг юқори даражада қамраб олиниши Тошкент шаҳрида – 146 226нафар тарбияланувчи (90,2%) (2018 йилда – 77,3%), Навоий – 47 328нафар бола (61,7% )2018 йилда – 41,8%), Сирдарё – 38 668 (58,4%) (2018 йилда – 42,4%), Бухоро -75 040 (51,4%) (2018 йилда – 43%), Жиззах – 63 473 (56,7%) (2018 йилда – 26,8%), Фарғона – 161 639 (55,4%) (2018 йилда – 43,5%), Андижон вилоятлари – 132 627 (52,1%) ( 2018 йилда 42,4%), Наманган – 118 331 (51,9%) (2018 йилда – 42,9%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида – 85 042 (54,7%) (2018 йилда – 42, 7%) қайд этилди.

Шу билан бирга, энг кам қамров Сурхондарёда – 80 525 нафар тарбияланувчи (35,0%) (2018 – 18,6%), Қашқадарё – 110 532 (38,7%) (2018 йилда 28,4%). Хоразм – 71 963 (48,1%) (2018 йилда – 31,3%), Тошкент – 108 881 (49,7%) (2018 йилда – 40,7%) ва Самарқанд – 163 231 ( 50,4%) (2018 – 26%) вилоятларида кузатилган.

Бундан ташқари, республиканинг барча ҳудудларида болаларни қамраб олишнинг ижобий тенденцияси кузатилмоқда. Мактабгача таълим билан қамраб олишнинг ўсишидаги энг жиддий ўзгаришлар Жиззах вилоятида (16,4% дан 56,7% гача), Сирдарё вилоятида (20,9% дан 58,4% гача), Навоий вилоятида (25,2% дан) 61,7%) ва Тошкент вилоятида (27,2% дан 49,7% гача) ни ташкил этди.

Шунингдек 16 та ИСУЗУ автобуслари асосида ташкил этилган “АҚЛВОЙ” мобил мактабгача гуруҳлари олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшайдиган 2,304 нафар бола қўшимча равишда мактабгача таълим билан қамраб олинди.

2019 йилда 10 та инвестиция лойиҳаси доирасида 9,37 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тўғридан-тўғри ўзлаштирилди. Ушбу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 5 баравар оширилди.

2019 йил охирига қадар республиканинг ҳар бир МТТга 19 миллиард сўмлик 500 мингдан ортиқ ўқув қўлланма ва дидактик материаллар етказиб берилди.

Жанубий Кореянинг 1000 та замонавий Buyong электрон пианинолари давлат мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилди.

Бугунги кунда республикамиздаги давлат таълим ташкилотларида 87,5 мингнафар ўқитувчи, уларнинг 27,4 минг нафари олий маълумотли мутахассислар бўлиб, бу педагог-ходимларнинг 34,6 фоизини ташкил этади.

Ўтган йили мактабгача таълим тизимида 9339 янги иш ўринлари яратилди, шундан 1527 ўрин (16,3%) давлат мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, вазирлик томонидан ихтисослаштирилган МТТ ларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш учун кўплаб ишлар амалга оширилди.

Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Ихтисослашган МТТ нингфаолияти таҳлилини ўтказди.

Ихтисослашган МТТ ташриф натижаларига кўра, ташкилотдаги 70 дан 94% гача нутқида жиддий бузилиши бўлган болаларда жиддий нутқ бузилишлари йўқлиги, шунингдек таянч-ҳаракат тизимида жиддий касалликлари бўлган болаларнинг 80% дан ортиғи таянч-ҳаракат тизимининг тегишли касалликларига эга эмаслиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб шундай хулоса қилиш мумкинки, ривожланишида жисмоний ва ақлий нуқсонлари бўлган соғлом болаларга ёрдам беришга мўлжалланган ихтисослаштирилган МТТлардаги болаларнинг аксарияти деярли соғлом болалардир.

Шу билан бирга, тегишли Қарорни амалга ошириш доирасидабаъзи ихтисослаштирилган МТТлардавлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига айлантирилди.

Бугунги кунда республикада ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари сони 148 тани ташкил этади, бу 2018 йилга (188) нисбатан 21,8 фоизга камайганини англатади. Улар ақлий ва жисмоний ривожланишида нуқсони бор 12,212 нафар тарбияланувчини қамраб олади.

Хусусан, Тошкент шаҳрида 49 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини ўзгартириш ишлари олиб борилди. Натижада 158 та гуруҳ ва 2 370 ўринли 18 та давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари, шунингдек, 7,623 ўринли 31 та умумий типдаги давлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти ташкил этилди ва қўшимча 4557 бўшиш ўринлари яратилди. Бугунги кунда республиканинг бошқа минтақаларида ҳам ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини оптималлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Тадбир давомида 2020 йил учун истиқболдаги вазифаларни белгилаш ҳақида сўз борар экан, МТТлардаги таълим ва тарбия жараёни сифатини ошириш янги йилдаги устувор йўналиш этиб белгиланди.

“Жорий йил биз учун «Таълим сифатини ошириш- мактабгача талим соҳасини ривожлантиришнинг муҳим ва асосий йўналиши» шиори остида ўтади»,-деди вазир А.ШИН ўз нутқида.

Соҳада кутилган натижаларга эришиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди:

  • Мактабгача талим тизими учун педагогик кадрларни халқаро андозалар ва талаблар асосида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
  • Пеадогик коллежларда ўрта бўғин педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурлари қайта кўриб чиқилади ва такомиллаштирилади.
  • Ўзбекистон Республикасидаги Таълим муассасалари учун психология, коррексион педагогика, мактабгача таълим ва бошқа мутахассисликлар бўйича халқаро сифат талабларга жавоб берувчи мутахассислар тайёрлашмақсадида А.И Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали ташкил этилади. Ушбу филиалда барча даражадаги мутахассислар тайёрланиши кўзда тутилган.
  • Инглиз тилини (Маcmillianpress нашриёти билан биргаликда), немис тилини (Toшкентдаги Гёте институти билан биргаликда) ўрганишда пилот лойиҳаишга туширилади.
  • Мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини кенгайтириш таъминланади. Хусусан, модулли мобил, шунингдек, турли ёшдаги тарбияланувчиларни ўз ичига олувчи play гуруҳлар ва уй шароитида ўқитишкаби.
  • Бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва тежаш мақсадида мактабгача таълим тизимида харажатларни оптималлаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
  • Энг муҳими,жорий йилдапедагогика коллежларининг ёш ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида ватанпарварлик руҳини шакллантириш,ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, шунингдек жамоат хизматини ташкил этиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилади.

Тадбир сўнгида соҳада ўз меҳнати билан жонбозлик кўрсатган , вазифасига сидқидилдан ёндошиб, таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишда ўзининг профессионал маҳоратини намоён эта олган соҳа ходимлари рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирландилар.