​Андижон вилояти, Балиқчи туманида содир бўлган воқеа бўйича баёнот.

2020 йил 5- май куни Мактабгача таълим вазирлигига Андижон вилояти, Балиқчи туманидаги 11- сонли МТТ мудираси ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар келди.Ушбу ҳолат бўйича прокуратура томонидан жиноий иш очилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мактабгача таълим вазирлиги ушбу мураккаб ҳолат тафсилотларини диққат билан кузатади ва тергов натижаларини кутиб қолади.