​Барча мобил МТТЛарда дезинфекция чора-тадбирлари амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси (COVID19) тарқалишини олдини олиш ва профилактика қилиш юзасидан қатор тадбирлар амалга оширилмокда. Республикада барча турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўткир респиратор инфекциялар, грипп ва коронавирус касалликларини тарқалишини олдини олиш мақсадида 2020 йил 16 март кунидан бошлаб алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар 14 050 мактабгача таълим ташкилотларни фаолияти тўхтатилиб, санитария-эпидемиологик осойишталик (СЭО) марказларини ёрдамида дезинфекция тадбирлари амалга оширилди. Шунингдек, СЭО марказлари томонидан мамлакатимизнинг 16 та чекка худудларида болажонларга таълим хизматини кўрсатадиган мобил МТТларда хам дезинфекция чора-тадбирлари амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, мобил МТТлари 2019 йилдан бошлаб “ИСУЗУ ХЦ-40” автобуслари негизидаги ташкил этилган бўлиб, мазкур лойиҳа оркали 2019 йилдан эътиборан мамлакатимиз бўйлаб

1920 нафар болажонлар мактабгача таълим хизмати билан қамраб олиндилар.

Ахборот хизмати