​Чуқур эҳтиром ва ҳурмат ила барчангизни Хотира ва қадрлаш куни билан Мактабгача таълим вазирлиги номидан қутлаймиз!

Бошимиз узра мусаффо осмон,уруш даҳшатларисиз,қўрқув ва таҳдидларсиз осуда ҳаёт учун қаҳрамонларнинг ёрқин хотирасига таъзимдамиз!

Илоҳим авлодлардан ҳеч бири бундай қайғу ва йўқотишларни бошқа кўрмасин!

Мардлар жасорати қалбларда қувонч ва бахт кўз ёшларига айланиб, барчамизни жипслаштирган ҳолда янги марраларга элтувчи,зафарлар қучишга ундовчи кучга

айлансин!

Сизнинг қаҳрамонлигингиз ва фидоийлигингизни ҳеч қачон унутмаймиз! Барчаси учун ташаккур!