​Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг Урганч тумани 2-сонли МТТдаги холат юзасидан дастлабки ўрганиш бўйича расмий маълумот.

Жорий йилнинг 24-октябрь куни ижтимоий тармоқларда Урганчтумани 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси С.С. ўзи раҳбарлик қиладиган гуруҳ тарбияланувчиларига нисбатан куч ишлатаётганлиги акс этган видео кенг оммага тарқатилган. Айни кунда ушбу ҳолат МТВ томонидан назоратга олинди. МТТ кузатув камераларидаги мавжуд видеотасвирларни болаларга нисбатан қўлланилган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар бўйича далил сифтида тегишли ҳуқуқ тартибот идораларига қонуний чора кўриш учун тақдим этиш мақсадида, видеокузатув камераси хотираси сақланувчи хона муҳрланди.

Ҳолат юзасидан тўла маълумот йиғиш мақсадида 25-октябрь куни соат 16:00 да Урганч туманидаги 2-сон МТТдаги тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари, МТТ Кузатув Кенгаши аъзолари, вилоят Прокуратураси, касаба уюшмаси, ички ишлар идораси вакиллари иштрокида умумий йиғилиш ўтказилиши белгиланди. Йиғилиш видеотасвирга олинади.

Ушбу ҳолат бўйича тарбиячига нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб Урганч тумани прокуратурасига мурожаат қилинишини билдириб ўтамиз. Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва унинг бориши бўйича барча тафсилотлар кенг жамоатчиликка тақдим этилади.

МТВ ахборот хизмати