​Хоразм вилояти, Урганч тумани 2-сонли МТТ даги ҳолатни ўрганиш бўйича 2-расмий маълумот.

Хоразм вилояти

Жорий йилнинг 24-октябрь куни Урганч тумани 2-сонли МТТ тарбиячиси С.С.ўзи раҳбарлик қиладиган гуруҳ тарбияланувчиларига нисбатан куч ишлатаётганлиги акс этган видео кенг оммага тарқатилган эди. Ҳолат юзасидан МТВ дастлабки расмий маълумотни тақдим этган. Шу куннинг ўзидаёқ бу иш қонун доирасида кўриб чиқилиши учун Хоразм вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан Хоразм вилояти прокуратурасига N-02-02/3-4-1491-сонли, вилоят Ички Ишлар Бошқармасига N-02-02/3-4-1490-сонли хатлар юборилган. Тарқатилган видео ҳақиқатдан ҳам Урганч туманидаги 2-сонли МТТдаги кузатув камераларидан олинганлиги аниқланди.Айни вақтда ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда. Тарбиячи С.С.25-октябрь куни ишдан бўшатилган, МТТ мудираси Қ.Л.га нисбатан меҳнат қонунчилигига асосан интизомий жазо чораси қўлланилди. Аввал хабар берилганидек 25-октябрь куни 2-сонли МТТда тарбияланувчиларнинг ота-оналари, МТТ кузатув Кенгаши аъзолари, Хоразм вилояти МТБ вакили, Урганч туман ҳокими ўринбосари, туман ИИБ , ОАВ вакиллари,блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят МТБ вакили И.Қурбанов йиғилганбарча ота-оналардан узр сўраган ҳолда тарбиячи С.С. ишлаган гуруҳдаги болалар психологик реабилитацияси учун энг тажрибали психолог ва педагоглар жалб қилинишини билдирди.Содир этилган ҳолат юзасидан тегишли ходимларга нисбатан қонуний чоралар кўрилиши назоратга олинганлиги маълум қилинди. МТВ ахборот хизмати.