​Иш ҳужжатларини юритиш бўйича семинар

Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани

2019 йил 16 октябрь куни Пайариқ туманидаги 32-сонли МТТда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педогогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи ижросиюзасидан вилоят ўқув-амалий семинари ўтказилди.

Семинарда мактабгача таълим бошқармаси методистлари, барча туман ва шаҳарлардан мактабгача таълим бўлими шўъба мудирлари, МТТ раҳбарлари ва тарбиячилар иштирок этдилар.

Семинар қатнашчилари меҳмонлар тарбиячилар томонидан тайёрланган қўл меҳнатикўргазмаси билан танишдилар,барча гуруҳларда ўтказилган очиқ машғулотларни кузатиб таҳлил қилдилар. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатларини юритиш бўйича МТТ педагоглари томонидан тақдимот ўтказилди.

Семинарда Самарқанд давлат университетининг мактабгача таълим факультети ўқитувчиси Че Ме На (Корея Республикаси) тумандаги 32-МТТ да олиб борилаётган таълим-тарбия жараёни бўйича ўзининг ижобий фикрларини билдириб ўтди.