​Мактабгача таълим вазири короновируснинг кириб келиши ва олдини олиш юзасидан ОАВ вакиллари билан учрашди.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг йиғилиш баёни ижросини таъминлаш борасида ОАВ вакиллари иштрокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда Мактабгача таълим вазири А.В.Шин коронавирусга қарши Мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди ва журналистларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Учрашувда Мактабгача таълим вазири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сон “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайерлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 3 февралдаги 18-сонли буйруғи қабул қилинди ва унга асосан коронавируснинг янги тури кириб келиши ва ўткир респиратор инфекциялар, грипп ва коронаровирус касалликларини мактабгача таълим ташкилотларида тарқалишининг олдини олиш бўйича вазирлигининг ишчи гуруҳи ташкил этилганлиги ҳақида ахборот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасида Бош Вазир раҳбарлигида коронавирус мавзусида ўтказилган брифингда мухокама қилинган масалалар юзасидан Мактабгача таълим вазирлигинг 2020 йил 15 мартдаги 39-сонли буйруғи қабул қилиниб, унда Ўзбекистон Республикасида коронавирус ва ўткир респиратор инфекциялар билан боғлиқ касалликларини мактабгача таълим ташкилотларида тарқалишининг олдини олиш юзасидан профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил қилиш ва дезинфекция тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил 16 март кунидан бошлаб алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар барча давлат, давлат-хусусий шериклик асосидаги ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотларни фаолияти тўхтатилган.

Шунингдек, Мактабгача таълим вазирининг 2020 йил 17 мартдаги 42-сонли буйруғи қабул қилинган ва унга асосан давлат мактабгача таълим ташкилотлари, педагогика коллежлари ҳамда Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг ушбу буйруқда кўрсатиб ўтилган ходимлардан ташқари (раҳбар, методист, кадрлар бўйича мутахассис, бош ҳисобчи, тиббий ҳамшира, хўжалик мудири, фаррош ва қоровуллар) қолган барча ходимларга 2020 йилнинг 18 март кунидан 31 март кунига қадар навбатдаги йиллик асосий меҳнат таътилига чиқарилиши, таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми уларга қулай вақтда берилиши белгиланди.

Маълумот учун: Бугунги кун ҳолатига кўра 14 050 мактабгача таълим ташкилотларниниг фаолияти тўхтатилган. 1 458 681 нафар тарбияланувчи таълим ташкилоти тиббий ҳамширасининг потранажи остида уй шароитида қолмоқда.

МТВ Ахборот хизмати