​Мактабгача таълим вазирлиги Фарғона шаҳридаги 9-мактабгача таълим муассасасида овқатдан заҳарланганлиги ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга нисбатан муносабати.

2019 йил 23-24 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Фарғона шаҳридаги 9-мактабгача таълим муассасасида овқатдан заҳарланган 20 нафарга яқин тарбияланувчи вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганлиги ҳақида хабар тарқатилган.

23-24октябрь кунлари Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 50Б-уйда жойлашган 9-сонли мактабгача таълим муассасасининг 20 нафар эмас, балки 11 нафар тарбияланувчилари Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг қабул бўлимига кўнгил айниши, қоринда оғриқ, ичнинг бироз бузилиши шикоятлари билан мурожаат қилишган вамутахассислар томонидан уларга “ўткир диарея, алиментар этиология” ташҳиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган. Мактабгача таълим вазирлиги мазкур ҳолатни синчиклаб ўрганиб қуйидагиларни маълум қилади:

25-октябр кеч соат 21-05 да 1 нафар беморда хам кўнгил айниши ва ич кетиши шикояти билан мурожаат этишган беморларни тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, улар ҳам шифохонага жойлаштирилган.

Жами 10 нафар бемор болалар ҳозирги кунда шифохонада ётиб даволанмоқда. Уларнинг умумий ҳолати қониқарли бўлиб, Фарғона Соғлиқни сақлаш Бошқармаси ахборот хизмати ҳамда шифохона Бош врачи берган маълумотларга кўра, бемор болалардаги ҳолат ўткир диарея, алиментар этиология ҳолати ҳисобланиб, бу овқатдан заҳарланиш ҳисобланмайди. Шунинг учун ҳам Мактабгача таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларниқисман нотўҳри талқин қилинган, деб хисоблайди.

Хозирги кунда барча лаборатория таҳлиллари олиниб ўрганиб чиқилмоқда

Вазирлигк якуний хулоса таҳлил якунларига кўра маълум қилинади.

Вазирлик ахборот хизмати