​Мактабгача таълим вазирлиги «ИЛК ҚАДАМ» ва «АҚЛВОЙ» номли масофавий онлайн машғулотларини бошлайди

Мактабгача таълим вазирлиги ва MTRK билан хамкорликда болажонларимизни карантин давридаги вақтларини унумли ўтказишга кўмак бериш учун «онлайн боғча»-мактабгача таълим машғулотлар теле лойиҳасини такдим этади.

  1. Мазкур лойиҳа Мактабгача таълим вазирлигининг «ИЛК ҚАДАМ» давлат ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болажонларимиз учун мўлжалланган.Унга кўра энди ота оналаримиз боғча машғулотларини ўз фарзандлари билан уйда«ИЛК ҚАДАМ» ва «АҚЛВОЙ» номли машғулотларини теле экран қаршисида бажаришлари мумкин булади.

Энди 1 синфга тайёргарлик кўраётган болажонлар ижодкорларимиз томонидан давлат дастури асосида тайёрлаган «Ақлвой» номли мактабга тайёрловмашғулотларини уйда бажариш имконига эга бўладилар.

Шунингдек, «Илк қадам» дастури доирасида 3-6 ёшлик болажонлар«Бардам болажон», «Ментал арифметика», «Моҳир қўллар», «Lucking English», «Болалар ошхонаси», «Менинг диёрим», «Ровон нутқ» каби машгғулотларининг жажжи иштрокчисига айланишлари мумкин.

«Илк қадам» мактабгача таълим машғулотлар дастури энди 1 апрелдан бошлаб ҳар куни душанбадан жумагача соат 8:00 дан 12:00 га қадар, 6 ёшли болалар учун мўлжалланган «Ақлвой» машгғулотлари эса ҳар куни соат 11:00 ва 15:00 да узбек ва рус тилида «Болажон» телеканали орқали эфирга узатилади.

Шунингдек, онлайн машғулотлар Мактабгача таълим вазирлигининг расмий ва ижтимоий тармоқлардаги «Фейсбук», «Инстаграм» саҳифаларида, ҳaмда «Ютуб» каналига жойлаштириб борилади.

Онлайн машғулотларнинг вақти билан «Болажон» телеканали ҳафталик дастурлар жадвали орқали танишиш мумкин.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати «Болажон» каналиорқали фарзандларимиз билан бир қаторда ота-оналаримизни ҳам таълим методикаси ва болалар психологияси каби мавзулар ҳақида яқиндан таништириб борадилар.

Онлайн боғча-Сиз боғчага эмас, боғча уйингизга келади.

Уйда қолинг ва ўтказиб юборманг.