​Мактабгача таълим вазирлигида маънавият ва ҳуқуқий саводхонлик соатилари​

Мактабгача таълим вазирлиги ходимларининг ҳиқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини такомиллаштириш, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, меҳнат жамоаси ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш мақсадида вазирлик марказий аппарати ходимлари учун ҳафтанинг жума кунлари “Маънавият ва ҳуқуқий саводхонлик соат”ларини ташкил қилиш амалиёти йўлга қўйилди.

7 октябрь куни тадбирлардан дастлабкиси бўлиб ўтди. У вазирлик юридик бошқармаси томондан ташкил этилди. “Маънавият ва ҳуқуқий саводхонлик соати”да марказий аппарат таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилот ходимлари иштрок этдилар. Тадбир давомида юридик бошқарма ходимлари иштрокчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти бўйича тушунтиришлар бердилар.

Тадбирда иштрок этган “Ёш томошабинлар театри“ актрисалари–Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ёдгора Зиёмухаммедова, олий тоифали актриса Шохида Усманова ёш авлод тарбиясида адабиёт ва санъат, хусусан театрнинг аҳамияти бўйича ўз фикирлари билан ўртоқлашди