​Мактабгача таълим вазирлигининг короновируснинг кириб келиши ва олдини олиш юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТИ

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон республикасига коронавируснинг кириб келиши ва олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг йиғилиш баёни ижросини таъминлаш борасида ОАВ вакиллари иштрокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унгамувофиқ:

  • Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига жорий йилнинг 16 март кунидан 31 мартига қадар навбатдан ташқари таътил берилади.
  • Қуйидаги лавозимларда ишловчи ходимлар ўз фаолиятларини давом эттирадилар ва уларнинг иш вақтини ҳисобга олиш, иш ҳақини тўлаш ишлари амалдаги тартибга мувофиқ бажарилади:

-давлат мактабгача таълим ташкилотларида: мудир, методист, тиббий ҳамшира, хўжалик мудири, фаррош ва қоровуллар;

-педагогика коллежларида: директор, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, кадрлар бўйича мутахассис, бош ҳисобчи, фаррош ва қоровуллар;

-мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида: ректор, методист, хўжалик мудири, кадрлар бўйича мутахассис, бош ҳисобчи, фаррош
ва қоровуллар;

3. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, педагогика коллежлари ҳамда Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг ушбу буйруқнинг 3-бандида номлари келтирилмаган бошқа ходимлари 2020 йилнинг 18 март кунидан 31 март кунига қадар навбатдаги йиллик асосий меҳнат таътилига чиқарилади. Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми уларга қулай вақтда берилиши таъминланади.

4. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва педагогика коллежлари раҳбарлари зиммасига:

-тиббий ҳамширалар томонидан ҳар куни барча тарбияланувчилар/талабалар орасида патронаж ўтказилиб, унинг натижаси ҳақидаги кундалик маълумотларни (ташкилот рақами/номи, тарбияланувчилар/талабалар умумий сони, ўтказилган патронаж натижаси) туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимида коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш;

-шунингдек, таътил кунлари ота-оналар билан мунтазам равишда алоқада бўлиш, тарбияланувчилар ва коллеж талабларининг аҳволидан хабар олиш, таътил кунларида жамоат жойларига боришларидан чекланишлар бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш;

-тарбияланувчилар/талабалар орасида коронавирус инфекциясига гумон қилинган ҳолат аниқланганда, дархол ушбу холат юзасидан тезкор маълумотни ҳудудий бўлинмаларда ташкил этилган штаблар орқали Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг штабига юборилиши таъминлаш вазифалари юклатилди.

Республика ҳудудидаги барча нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбарларига масъулият ва жавобгарликни зиммасига олган ҳолда юқорида қайд этилган барча тадбирларни амалга ошириши тавсия этилди.

Навбатдан ташқари таътил муддатини узайтириш зарурати бўлган тақдирда жорий йилнинг 26 мартига қадар Республика махсус комиссиясига таклиф киритилиши таъминланади.

Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги республикамизда профилактика чора тадбирлари якунига етгунигақадарболаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантириш ва берилишини 2020 йил 16 март кунидан эътиборан алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар тўхтатилганлигини маълум қилади.

Маълумот учун: Бугунги кун ҳолатига кўра, мамлакатимизда 14 050 мактабгача таълим ташкилотларниниг фаолияти тўхтатилган. 1 458 681 нафар тарбияланувчи таълим ташкилоти тиббий ҳамширасининг потранажи остида уй шароитида қолмоқда.

МТВ Ахборот хизмати