​Мактабгача таълим вазирлигининг матбуот анжумани: 2019 йил якунлари ва 2020 йил учун режалар.

2019 йил 26 декабрь куни Мактабгача таълим вазирлигининг йил якунлари бўйича анжуман бўлиб ўтди. МТВ мутахассислари бажарилган ишлар бўйича ҳисоб бериб, 2020 йилда мактабгача таълим соҳасини такомиллаштириш бўйича режалари билан ўртоқлашдилар.

2019 йил 26 декабрь, Тошкент. – Йил якунларга бағишланган матбуот анжуманида кенг кўламдаги масалаларда тўхталиб ўтилди ва 2020 йилда ривожланишнинг асосий йўналишларига тўхталди ва кўрсатиб ўтилди.

Айни кунда Ўзбекистонда 13 500 та МТТ фаолият кўрсатмоқда ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 90% га юқоридир. МТВ мактабгача таълим қамровини 2017 йилдаги 27,7% ҳамда 2018 йилдаги 37,7% дан 52% га кўтаришга эришди. 2020 йилда қамровни 59,5% га етказиш ҳамда 85,2 % 6 ёшли болаларни мажбурий 1 йиллик таълим билан қамраб олиш режалаштирилган.

«МТВ ташкил этилгандан буён 2 йил давомида биз ўсиш динамикасини кузатмоқдамиз, барча ўзгаришлар ҳам осон амалга ошавермайди. 2019 йилдаги энг мураккаб ҳолат бу МТТларга йўлланма олиш бўйича электрон навбат алгоритмидаги ўзгариш бўлди. Аризалар топширишдаги қўпол хатолар туфайли система алгоритмларини ўзгартиришга тўғри келди. Ушбу қадам болаларнинг 1 миллионга яқин электрон навбатини 480 минга қистартириш имкониятини берди.

Жорий йилнинг декабрь ойида «Мактабгача таълим ва тарбия ҳақида»ги қонуннинг қабул қилининиши ҳам муҳим босқичлардан бири бўлди. У 6 ёшли ҳар бир боланинг мактабгача 1 йиллик мажбурий тайёргарликдан ўтишнингшартлиги жумладан, мактабгача таълимни турли шаклларини белгилади. Шунингдек, жиноятлар учун судланганлар ёки турли салбий сабаблар билан ишдан бўшатилган фуқароларнинг соҳада ишлаши учун қатъий тақиқларни ўрнатди. Бу эса коррупционерлар яна раҳбарлик позициаларига қайтиши ва яна талон–тарож билан шуғулланишининг олдини олади»,– дейди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Анжуман давомида 2020 йилдаги фаолиятнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Болаларнининг мактабгача таълим қамровини ошириш

Мактабгача таълим билан қамровни ошириш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

– Қурилиш ва реконструкция.

2019 йил манзилли инвестиция дастури ўз ичига 470 та объектни ўз ичига олган бўлиб, улардан 411 тасида қурилиш монтаж ишлари якунланган. Жорий йилда 12 та янги МТТлар қурилди, 53 та бўш турган бинолар фаолияти йўлга қўйилди, қатор МТТларда реконструкция ишлари амалга оширилди. Бу эса 20 мингта янги иш ўринлар яратилишига олиб келди. 2020 йилда 19 та янги МТТ қуриш (2,8 минг қўшимча ўрин) ва 387 МТТларни реконструция қилиш (18,7 минг қўшимча ўрин) режалаштирилмоқда.

–Собиқ МТТ биноларини МТВ балансига қайтариш.

2019 йили МТВга 31 та бинони қайтариш ҳамда уларда янги МТТ ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди. Айни кунда бутун республика бўйича яна 50 та шундай объектлар масаласи кўриб чиқилмоқда.

– Мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш.

Мактабгача таълимнинг муқобил шакллари МТТларда ўрин етишмаслиги муаммосини тез, ортиқча чиқимларсиз самарали ечиш имкониятини беради. Бу шакллар айниқса МТТлар қуриш имконияти бўлмаган чекка ва аҳоли сони кам бўлган ҳудудларда катта самара беради. Мактабгача таълим вазирлиги ташкил топганидан буён МТТнинг оилавий автобуслар асосидаги мобил, денгиз контейнерлари асосидаги модуль, шунингдек, тўлиқ кунли бўлмаган муқобил шакллари жорий этилди.

2019 йилнинг иккинчи ярмида «Ақлвой» лойиҳасининг16 та автобуси билан чекка ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги 2 000 нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олинди. 2020 йилда уларнинг фаолияти натижасининг самарадорлиги ўрганиб чиқилган ҳолда мобил гуруҳлар учун янги йўналишлар белгиланди.

2020 йил ЮНИСЕФ ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда янги лойиҳалар иш бошлайди:

– play гуруҳлар.

Лойиҳа бўйича қишлоқларда турли ўйинлар, ривожлантирувчи ўйинчоқлар, ўқув–материаллар ва инвинтарларга эга бинолар ташкил этиш кўзда тутилган. Бу ерда турли ёшдаги болалар учун тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси билан 3-4 соат машғулотлар ўтилади. Лойиҳанинг пилот босқичида Наманган ва Хоразм вилоятларида 240 нафар бола қамраб олиниши режалаштирилган.

–уйга ташриф.

Лойиҳа мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг уйига педагогнинг кундалик ташрифини назарда тутади. Оила ривожлантирувчи тўпламлар билан таъминланади. Болалар билан машғулот ўтишдан ташқари ташриф буюрувчи педагог ота–оналарга ўқитиш жараёнида ўйинчоқ ва материаллардан қандай фойдаланишни тушунтириб беради.

–нодавлат секторни ривожлантириш.

Айни кунда Ўзбекистонда давлат–ҳусусий шерикчилик асосидаги МТТлар сони 6 мингтадан ошди. 2020 йилда яна 2 мингта оилавий ҳамда давлат–ҳусусий шерикчилик асосидаги 420 та нодавлат МТТларни очиш режалаштирилган. 992 та лойиҳаларга ажратилган имтиёзли кредитлар ҳажми1 трлн. 1628 млрд. сўмга етди.

Мактабгача таълим сифатини ошириш

Мактабгача таълим вазирлиги ўқув–тарбиявий жараённинг сифатини ошириш бўйича мунтазам иш олиб боради.

Ўтган 2 йил давомида 7 минг педагог ва 2,8 минг раҳбарлар малака ошириш курсларида ўқидилар. ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда тайёрланган мастер–тренерлар «каскад» усулидаги машғулотлар асосида 38,4 минг мутахассисни қамраб олдилар. 2020 йилда ўқув курслари сони ва уларда тайёргарликдан ўтувчи педагоглар сони ошиб боради.

2019-2020 ўқув йилларида Олий ўқув юртларида мактабгача таълим йўналишидаги қабул квоталари 2,5 баравар оширилди (2 300 дан 5 800 ўрингача), бундан ташқари келгуси йили юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Тошкентда Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг филиалини очиш режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан сурилган 5 ташаббусни қўллаб-қувватлаш доирасида болаларнинг ҳар томонлама ривожланишига катта эътибор қаратилмоқда. 2020 йили МТТларга хореограф ва иккинчи тил ўқитувчиси штати, шунингдек, методистлар учун қўшимча ставкалар киритилмоқда.

Мактабгача таълим тизимини молиялаштиришни яхшилаш

Мактабгача таълим тизимини молиялаштириш ҳажми ошиб боради.Агар 2018 йил давлат МТТларида 1 нафар болага йилига ўртача 3,8 млн. сўм ажратилган бўлса, 2019 йилда бу ҳажм 4,6 млн. сўмга оширилди.

МТВ турли имтиёзлар жорий этиш йўли билан аҳолини фаол ижтимоий қўллаб келмоқда. Масалан, 1 оиладан МТТга 2 ёки ундан ортиқ бола қатнаётган бўлса улар учун тўлов 28%га камайтирилади. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари (МТТнинг тарбияланувчилари умумий сонининг 15%гача) ҳамда маълум жисмоний ва психик бузулишларга эга тарбияланувчилар давлат МТТларига бепул таълим асосда қатнайдилар. Аҳолининг ижтимоий турмуш даражаси нисбатан паст бўлган 65та туман ва 1 та аҳоли пунктида тўловлар 50%га пасайтирилган.

Алоҳида парваришга муҳтож болалар реабилитацияси

Тошкент шаҳрида ўтказилган текширувлар махсус ихтисослашган МТТлардаги ўринларнинг 70% дан 94%гачаси соғлом болалар билан бандлигини кўрсатди ва шу сабабли улар қайта ташкил этилди. Натижада барча реабилитацион муолажалар ва кучайтирилган коррекцион ишларини амалга ошириш имкониятини берувчи 18 та кўптармоқли ихтисослаштирилган МТТлар ташкил этилди. Қолган МТТлар қуввати 7 600 ўринли бўлган умумий типдаги МТТларга айлантирилди. Қайта ташкил этиш орқали алоҳида парваришга муҳтож болаларни зарур шароитлар билан таъминлаш шунингдек, соғлом болалар учун 4 600 ўринли МТТлар яратиш имконияти туғилди.

2019 йил МТВ Мактабгача таълим тизимига инклюзия приципларини фаолжорий этиб борди. Жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда соғлом болалар ва алоҳида парваришга муҳтож болалар биргаликда тарбияланувчи МТТ ўз фаолиятини бошлади.

2020 йилда реабилитацион марказга эга МТТлар тармоғи кенгайиб боради. 2020 йили Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида Нукус шаҳридаги ўзида кўптармоқли ихтисослаштирилган МТТ ва реабилитация марказини мужассамлаштирган «Имкон» маркази каби энг илғор техника билан таъминланган объектлар қурилади.

Ҳомийлик ёрдами ва ҳорижий инвестицияларни жалб этиш

2018-2019 йиллар мобайнида Тошкент шаҳри, Наманган вилоятининг Норин, Учқўрғон туманлари, Бухоро вилояти, Ромитан ва Келесда қатор МТТлар ҳомийлик асосида қурилди ва реконструкция қилинди. 2019 йил октябридан хайрия ишлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилди.

«Мактабгача таълим вазирлиги янги МТТлар қуриш эскиларини таъмирлаш ҳамда тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар ажратиш мақсадида ҳомийлар ва хорижий инвесторлар маблағларини фаол жалб қилмоқда 2 йил давомида биз Халқаро молия институтларини 133,97 млн. доллар ҳажмидаги маблағларини жалб қилишга эришдик. Унинг 73,85 млн. доллари Жаҳон банки маблағларидир. Бу маблағ педагог кадрларининг малакасини ошириш бўйича кенг кўламли ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш МТТлар моддий техник базасини яхшилаш чекка ҳудудларда мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини синовдан ўтказишга йўналтирилади. МТВ тўғридан–тўғри инвестициялар бўйича 9,3 млн. доллар маблағни жалб этишга эришди. Йирик инвесторлар қаторида «Hyundai Engineering & Construction Co., Ltd.», New Millennium Construction, Chung Construction Design, Пучон университети (Корея Республикаси) ва «ЛУКОЙЛ» (Россия)ларни санаб ўтишимиз мумкин»,- дейди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Молиявий ҳуқуқбузарликка қарши кураш

2019 йили МТВ ички Аудит хизмати томонидан 20 млрд. сўмдан ортиқроқ ҳажмдаги молиявий ҳуқуқбузарликлар аниқланди, Шулардан:

– 12,1 млрд. сўм – ноқонуний харажатлар ва талон-тарожлар;

– 5,2 млрд. сўм – давлат харидлари борасидаги қонун бузулишлари;

– 3,4 млрд. сўм – маблағларни маош ва унга тенглаштирилган тўловларга ноқонуний сарфлаш;

431 та ҳолат бўйича материаллар Ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига тақдим этилган. Аниқланган қонун бузилиш фактлар бўйича 3,6 млрд. сўм ундирилган.