​Мактабгача таълим вазирлигининг Таълим жараёни сифатини таъминлаш ва инновацион педагогик технологияларни жорий қилиш бошқармаси Хоразм вилояти мактабгача таълим тизими етакчи услубиётчиларининг «муаммоли нуқталари» ва мавжуд масалалар юзасидан амалий семинар ўтказди.

Бошқарма мутахассислари семинарни аниқланган камчиликлар негизида мавжуд муаммоларни чуқурроқ таҳлил қилиш ва алоҳида кўриб чиқиш мақсадида бир неча босқичга тақсимлашди.

«Болани керакли йўналишга йўналтириш ва унинг ривожланиши ҳамда тарбияси учун асосни 3-7 ёшлигида бериш мумкин. Шунинг учун ҳам биз барча масъулиятни тушунишимиз ва услубиётга профессионалларча ва сифатли ёндашишимиз керак», – деди Мактабгача таълим вазирлигининг Таълим жараёнининг сифатини таъминлаш ва инновацион педагогик технологияларни жорий қилиш бошқармаси Виталий Ким.

Семинар чоғида иштирокчилар ўзлари ҳар куни дуч келиб, ҳал этаётган аниқ муаммоларни маълум қилишди.

Кейинроқ, иштирокчилар интерфаол машғулотлар билан шуғулланиш учун бир неча гуруҳга бўлинишди.