​Мактабгача таълим вазирлииги болаларни соғлом овқатлантириш тизимини ривожлантиришда Жаҳон Банки тажрибасидан фойдаланиши мумкин.

Жорий йилнинг 2019 йил 22 ноябрь куни Мактабгача таълим вазирлигида Жаҳон Банкининг соғлом овқатланиш бўйича етакчи експерт- мутахассиси Зияуддин Хайдер билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш, таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбари Е.Г.Тен бошчилигидаги вазирликнинг мутасадди ходимлари иштирок этди. Мулоқот болаларнинг соғлом овқатланишини таъминлаш механизмини йўлга қўйишда жаҳон тажрибасидан фойдаланиш мавзусига қаратилди. Вазирлик мутахассислари томонидан ҳозирги кунда Мактабгача таълим вазирлиги олдида турган долзарб ва энг муҳим вазифаларидан бири бу- фарзандларимизнинг соғлом ва сифатли овқатланишини йўлга қўйиш шунингдек, тизимда соғлом овқатланишни таъминлашда учраётган муаммолар, соғлом овқатланишни таъминлаш учун аутсорсинг хизматлари амалиёти ва мактабгача таълим муассасаларнинг ҳамшира ва ошпазларининг малакасини ошириш зарурияти ҳақида гапирилди.

Жаноб З.Хайдер ўз ўрнида мазкур муаммоларни ҳал қилишда Жаҳон Банкининг ҳамкорлик қилишга тайёрлигини ҳамда Мактабгача таълим вазирлигининг 2020-2024 йиллар оралиғида Жаҳон Банки билан биргаликда амалга оширадиган “Ўзбекистонда болаларнинг эрта ривожланишини такомиллаштириш” лойиҳасига болаларнинг соғлом овқатланишини яхшилаш, шунингдек, ҳамширалар ва ошпазларнинг малакасини оширишни лойиҳага киритиш мумкинлигини билдирди.

Учрашув якунида иштирокчилар юқоридаги масалалар бўйича кейинги ҳаракатларни режалаштириш тўғрисида фикр алмашдилар ва муваффақиятли конструктив мулоқот учун миннатдорчилик билдирдилар.