​МТТларга электрон навбатлар 15 октябрдан йўлга қўйилди

Ота-оналар фарзандларининг МТТга қабул қилиниши учун навбатга туришлари ва йўлланма олишлари мумкин бўлади

2020 й., 15 октябр, Тошкент— 2020 йилнинг 15 октябридан эътиборан давлат МТТларига қабул учун талабномаларни электрон тарзда юбориш тизими қайта ишга тушади. Тизимга келиб тушган йўлланмаларга электрон генерация ёрдамида ишлов берилганидан сўнг, қўйидагиларни бажариш лозим:

  • Давлат хизматлари маркази (“Ягона дарча”)да йўлланмани олиш. Талабномани my.gov.uz портали орқали юборган ота-оналар Давлат хизматлари марказига бориб ўтирмай, йўлланмани принтер орқали босиб чиқаришлари мумкин;
  • йўлланмани 15 кун давомида МТТга тақдим этиб, бола қабулини расмийлаштиришлари талаб этилади. Белгиланган 15 кун ўтгач, йўлланма муддати бекор қилинади;