​МТВ ва Маданият вазирлиги ўртасида Меморандум имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Маданият вазирлиги ўртасида 5 йил муддатга ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Имзоларни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Aргиппина Шин ва Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев имзолади.

Ҳужжат болалар маънавиятини шакллантиришда, биринчи навбатда мамлакатда мустақил фикрлай оладиган ва интеллектуал салоҳиятли, маънавий етук болаларни тарбиялашда ҳамкорликни кўзда тутади.

Меморандумни имзолашдан мақсад, болаларда уларнинг ёшлигидан маданият ва санъатга муҳаббат уйғотишдир. Музей ва театр томошаларига мажбурий бепул равишда ташриф буюриш мактабгача ёшдаги болаларда маънавият, эстетик дидни ривожлантиришга ёрдам беради.

«Маданият вазирлиги билан қўшма лойиҳалар олдимизга қўйилган қатор вазифаларни бажаришга имкон беради. Натижада, болаларнинг маънавий ва ахлоқий тарбиясини ошириш жамият ривожининг муҳим омилларидан биридир», дейди Мактабгача таълим вазири Aргиппина Шин

Ушбу Меморандумни амалга ошириш учун болаларни маънавий, ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ва умумбашарий қадриятларни ҳурмат қилиш каби ўзаро ҳамкорлик йўналишлари белгиланди, жумладан

– иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш учун шароит яратиш;

– халқимизнинг тарихий мероси ва миллий урф-одатларини асраб-авайлаш ва ҳурмат қилиш;

– ҳар бир боланинг иқтидорни аниқлаш ва ривожлантириш, мактабгача тарбия соҳасида қўшма тадбирларни амалга оширишда ҳамкорликни ташкил этиш;

-Маданият вазирлиги тасарруфидаги ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқувчи-талабаларининг давлат таълим муассасаларида ўқув амалиётини ташкил этиш.

Учрашувда томонлар, шунингдек, келгусида ҳамкорлик қилиш ва истиқболли лойиҳалар режасини яратиш масалаларини муҳокама қилдилар.