​МУРОЖААТЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА

Бухоро вилояти

Вилоят мактабгача таълим бошқармасига жорий йилнинг ўтгантўққиз ойи мобайнида жами 1230 та мурожаат келиб тушган. (Уларнинг 456 таси виртуал қабулхона орқали, 774 таси бевосита вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари орқали келиб тушган).

Мурожаатларнинг энг кўп улуши Шофиркон(112), Ғиждувон(104), Олот(71) ва Қоракўл(70) туманлари ҳиссасига тўғри келади. Уларнинг аксарияти мактабгача таълим муассасалари қуриб бериш, ишга жойлашиш ва 3 ёшга тўлмаган болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш каби масалалар билан боғлиқ. Ушбу муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганиб чиқилганда, муассасаларда бўш ишчи ва тарбияланувчилар ўринлари мавжуд эмаслиги, айрим ҳудудларда мактабгача таълим муассасасининг йўқлиги боис болалар олис масофадаги боғчаларга қатнаётгани аниқланди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида жойларда бир нечта давлат мактабгача таълим муассасалари ва оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди. Натижада янги ишчи ўринларияратилди ва болалар қамрови оширилди.

Маълумот ўрнида:

Айни пайтда вилоятдаги мактабгача таълим муассасалари сони 789 тани ташкил этиб, уларнинг 402 таси давлат тасарруфидаги, 21 таси хусусий, 29 таси давлат хусусий шерикчилик асосидаги ва 337 таси оилавий тартибдаги муассасалардир. Болалар қамрови эса 71 минг 684 нафар(49,1)ни ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич қамровнинг йил бошидагига нисбатан қарийб 10,2 фоизга ошганлигини кўрсатади.

Ўтган давр мобайнида мурожаатлар билан ишлаш бўйича 60 та семинар ва ўқув машғулотлари ташкил этилди.

-Ҳар бир мурожаат шу куннинг ўзидаёқўрганиб чиқилиб, рўйхатга киритилади ва муддати белгиланган ҳолда ижрога юборилиб, назоратга олинади. “Мурожаатлар тегишлилиги бўйича юборилганлиги тўғрисида мурожаат этувчига5 кундан кечиктирмасданёзма ёки электрон шаклдахабар юборилади ва 15 кун ичида ижроси таъминланади” -дейди бошқармабошлиғи ўринбосари Гулшод Каримова.

Айни пайтда тушган мурожаатларнинг 532 таси қаноатлантирилди ва 657 тасига тушунтиришлар берилди.