​Навоий вилоятининг Кармана туманида болажонлар учун яна бир янги замонавий боғча фойдаланишга топширилди.

2019 йил 14 ноябрь

Юртимизда мактабгача таълимга бўлган юксак эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида 2019 йил 14 ноябрь куни барча қулайликларга эга “QUVONCHBEK KELAJAGI” номли мактабгача таълим ташкилоти нодавлат-хусусий шериклик асосида ташкил топди.

Ушбу ташкилотнинг жами лойиҳа қиймати 3 млрд 57 млн. сўм, шундан тадбиркорнинг сармоя маблағи 765 млн. сўм ва Мактабгача таълим вазирлиги имтиёзли кредит маблағи 2 млрд. 262 млн сўмни ташкил этди. Ташкилотда
100 нафар болаларни тарбиялаш режалаштирилган бўлиб, шундан 25 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларидир, шунингдек 17 та янги иш ўрни ҳам яратилган.

Замонавий бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ, ўйин аттракционлари, жонли бурчак барчаси болажонлар хизматида.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Навоий вилоятида умумий ҳисобда мактабгача таълим ташкилотларининг сони 398 тани ташкил этмоқда. Булардан 217 таси нодавлат-хусусий шериклик асосида (37 та ДХШ асосидаги, 166 таси Оилавий НМТТ, 14 таси хусусий НМТТ) барпо этилиб, йил охиригача бу кўрсаткични 307 тагача (47 та ДХШ асосидаги, 245 та Оилавий НМТТ ва 15 та хусусий НМТТлари) етказилиши кўзда тутилган.

Навоий вилояти.