​Олий мажлис томонидан “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Бугун Олий мажлис парламент қуйи палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан катта қизиқиш билан кўриб чиқилди.

Айтиш жоизки,учинчи ўқишда қаторбаҳс ва мунозаралар билан қабул қилинган мазкур қонун лойиҳаси масъул қўмита аъзолари, депутатлар, мутахассис ва экспертлар иштирокида жойларда кенг муҳокамадан ўтказилган.

Депутат ва ишчи гурух аъзолари қонун лойиҳасининг ҳар бирбандининг моҳиятини ва натижадорлигини моддама-моддаочиқ ва конструктив таҳлил қилдилар. Мазкур соҳада илгари мавжуд бўлмаган қонун қабул қилинаётгани мамнуният билан тилга олинди.

Мазкур қонун лойиҳаси 11 табобва 58 та моддадан иборат бўлиб, у болаларимизни ҳар томонлама етук, интеллектуал салоҳиятли этиб тарбиялаш, маънавий-эстетик, жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, мамлакатимизда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтириш орқали мактабгача таълим билан болалар қамрови кўламини босқичма-босқич оширишга, уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялар, бюджет субсидияларни ажратиш ҳамда мактабгача таълим-тарбиянинг муқобил шаклларини жорий этишга кўмаклашади. Қонун лойиҳаси мактабгача таълим ташкилотларининг ҳукук ва мажбуриятлари, уларни давлат аккредитациясидан ўтказиш, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензилаш, мактабгача таълим ва тарбия стандарти, иш режими, мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш ва улардан чиқариш ва бошқа кўплаб тартиб қоидалар эндиликда қонун доирасида белгилаб берилади.

– Энг яхшисармоя – бу фарзандларимиз тарбиясига киритилааётган сармоядир. Бир кун келиб у албатта мамлакатимиз учун ўзининг ижобий натижасини беради. Бугун мамлакатимиз тарихида илк бора кабул килинаётган Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисидаги қонун, ўйлайманки бугунги ва келажак фарзандларимизнинг истиқболи учун уларнинг ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда мактабга тайёрлаш сифатини янада яхшилаш учун асосий таянч вазифасини ўтайди, деди Мактабгача таълим вазири А.Шин

Бугун парламент мажлисида бир овоздан қабул килинган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонуни маъқуллаш учун Сенатга юборилади.