​Олмазор туманида 102- сонли ДМТТ ишга тушди

Олмазор туман “Қуш тут” маҳалласида жойлашган 102-сонли мактабгача таълим ташкилоти мослаштирилган бино 1907 йилда қурилган, 6 та гуруҳдан иборат, қуввати 115 ўринга мўжалланган умумий ер майдони 2145 м\кв ташкил этган эди.

 

Мактабгача таълим вазирилиги таклифлари билан бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-4067-сонли қарорига асосан 102- сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қайта қуриш ишлари олиб борилди. “ORGINAL PROEKT” лойихалаш ташкилотининг лойихаси асосида “MDF FORMATION” пудрат ташкилоти томонидан қурилиш ишлари тугатилди. Қурилиш ишлари учун ажратилган маблағ 6 млрд. 345 млн. сўмни ташкил этади.

 

Ташкилот 3 қаватли замонавий турдаги, барча замон талабларига мос равишда қуриб битказилди. Ташкилот қуввати 300 ўринли, 10 та гурухдан иборат, шундан 8 та умумий гурух, 1 та қисқа муддатли гурух, 1 та мажбурий таълим гурухи мавжуд. Ташкилотда яна методист, психолог, дефектолог, мусиқа хонаси, спорт зали, алоҳида овқатлантириш хоналари, ёзги чўмилиш сув хавфза, болалар ўйин майдончаларидан иборат. Хар бир хона хозирги давр талаб “Илк қадам” давлат дастури асосида жихозланган. Гурухдаги жихозлар “Илк қадам” давлат дастури асосида ва давлат стандартларига мос равишда 5 та марказда ишлаш учун қулай тарзда жихозлар енгил, болалар соғлиқларига зарар етказмайдиган табиий экологик тоза материаллардан ишлаб чиқилган. Ташкилот биносининг табиий ва сунъий ёритиш мосламалари етарли даражада жихозланган, замонавий инфраструктура тизимига мос равишда гуруҳларнинг пол қисмларига иситиш тизими ўрнатилган. Ташкилотнинг оқава сув марказлашган тизимга уланган.

 

Худуддаги кам таъминланган оила аъзоларнинг фарзандларни мактаб таълимига тайёрлаш учун алоҳида қисқа муддатли ва мажбурий таълим хоналари ажратилиб улар хам давр талаблари асосида жихозланган.