​Ота– оналар диққатига!

Давлат мактабгача таълим ташкилоти ва тарбияланувчиларининг ота-оналари (қонуний вакил) ўртасидаги шартномага ўзгартириш киритилди.

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг барча ҳуқуқларини таъминлаш, уларга сифатли таълим-тарбия бериш, ота-она (қонуний вакил) томонидан тўланадиган ойлик тўловларни амалга ошириш тартибини янада соддалаштириш, электрон тўлов имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадида, Умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти ва тарбияланувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) ўртасидаги Намунавий шартномага ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, ота-оналар (қонуний вакил) тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги учун ҳар ойнинг 15 санасидан бошлаб кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаш ҳақидаги банд бекор қилинди.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 2020 йил 17 март кунидан бошлаб кучга кирди.